Ўзбекистонда дам олиш кунлари бироз ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистонга 3 февралдан Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда кун давомида, марказий ҳудудларда эса куннинг иккинчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакат шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

4 февраль, шанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

5 февраль куни ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб марказий ва шарқий ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача, кундуз кунлари +5…+10 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда жума куни кечга томон ва шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Якшанба куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 0…+3 даража, кундузи +7…+10 даража илиқ бўлади. 3−5 февраль кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Аввалроқ 23-27 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва бунинг натижасида ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5…-18 даража совуши прогноз қилинганди. Шу боисдан аномал совуқ сабаб тузилган штаблар фаолияти кучайтирилган ҳолда давом эттирилиши белгиланган. Шунингдек, «Ўзгидромет» Ўзбекистонда 26 январь куни ҳаво ҳарорати кўтарилишини маълум қилган. 30 январда эса Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши айтилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023