«Пентагон Украинанинг Қримни қайтариб олишига шубҳа билан қарамоқда» — Politico

Пентагоннинг ҳисоблашича, Украина армияси яқин вақтлар ичида Қримни қайтариб ололмайди, мамлакат қуролли кучлари бундай ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини ҳали-бери қўлга киритмайди. Бу ҳақда идоранинг тўрт нафар юқори мартабали амалдори Вакиллар палатасида ўтказилган махфий брифингда маълум қилди, деб хабар беради Politico.

Нашрнинг яна бир манбасига кўра, бундай операция ўтказилгудек бўлса, Украинанинг ғалабаси кафолатланмаган. Пентагон махфий брифинг ва унда илгари сурилган фикрларга изоҳ беришдан бош тортган. Идора вакили Сабрина Сингхнинг таъкидлашича, «Украинанинг курашиш ва суверен ҳудудни қайтариб олиш нуқтаи назаридан бу ажойиб натижа… ва жанг майдонида мунтазам мослашувчанлик ўзи бундан далолат беради».

Politico’нинг келтиришича, ҳисобот берганлар орасида Операциялар бўйича бирлашган штаб директори генерал-лейтенант Дуглас Симс ва мудофаа вазирининг Россия, украина ва Евроосиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Лора Купер ҳам бўлган.

Зеленский ҳукумати Украина ҳарбий йўл билан 1991 йилги чегараларни қайтариб олишига Пентагон шубҳага бораётганидан «дарғазаб бўлганди». Киевнинг таъкидлашича, Америка развдкаси Украина Қуролли Кучларининг имкониятлари борасида олдин ҳам хато қилган. АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли январь охирида шу каби баҳони берганди. У 2023 йилда Украина армиясига 1991 йилги чегараларга қайтиш «ҳарбий йўл билан жуда ва жуда қийин эканини» маълум қилган.

Қрим 2014 йилда референдум натижалари бўйича Россия таркибига қўшилганди. Украина ҳукумати ва Ғарб давлатлари ушбу овоз бериш жараёнларини тан олмаган ва содир бўлаган воқеани аннексия деб ҳисоблаган. Россия президенти Владимир Путин яриморол аҳолиси ўз танловини амалга оширган ва Қримнинг тарихан қаерга тегишли экани тўғрисидаги масала ёпилганини маълум қилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023