Сенат 25 нафар меҳмоннинг бир марталик овқатланиши учун 60 млн сўм сарфлади

Олий Мажлис Сенатида 2022 йилнинг 14 октябрь куни Вьетнам вице-президенти бошчлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтган. Натижада учрашувга келган 25 нафар меҳмонни овқатлантириш учун Сенат «Sky Events» МЧЖ билан Сенат номидан кечки овқатланишни ташкил этиш бўйича 60 миллион 375 минг сўмлик шартнома имзолагани маълум бўлди.

Хусусан, меҳмонларнинг овқатланиши учун ташкиллаштирилган дастурхонда битта сомсанинг нархи 100 минг сўм, 1 порция ош нархи 215 минг сўм бўлса, дастурхонга тортилган битта ноннинг нархи 360 минг сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, вьетнамлик меҳмонларнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида транспорт хизматини кўрсатиш учун 9,7 миллион сўм, Олий Мажлис Сенати номидан кечки овқатланиш учун 60,3 миллион сўм, эсдалик совғалари учун 19 миллион сўм ҳамда гулдаста харид қилиш ва уни безатиш учун 5,7 миллион сўм сарфлангани аниқланди.

Умумий ҳисобда Вьетнам делегацияси учун ажратилган харажатларнинг умумий миқдори 94,8 миллион сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, аввалроқ ҳам Олий Мажлис Сенати 2022 йилнинг 8-9-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммитига келган меҳмонларни овқатлантиришга 1 миллиард 56 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаганди.

Хусусан, Сенатнинг саммитга келган меҳмонларни овқатлантириш харажатлари сметасига кўра, 8 сентябрь кунги тушлик ва кечки овқат учун 608 миллион 120 минг сўм, 9 сентябрь кунги кофе брейк ва тушлик учун 448 миллион 500 минг сўм, умумий 1 миллиард 56 миллион 620 минг сўм маблағ сарфланган. Сенат меҳмонларни овқатлантиришни ташкил этиш учун бу сафар ҳам тўғридан-тўғри «Sky Events» МЧЖ билан 1 миллиард сўмдан ортиқ шартнома тузган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023