Тошкентда МИБ қарздорнинг уйини салкам 3 млн долларга сотувга қўйди — фото
Мажбурий ижро бюроси қарздорнинг Тошкент шаҳрида жойлашган уйини салкам 3 миллион доллар қийматида аукционга қўйди.

E-auksion маълумотларида келтирилишича, 32,6 миллиард сўм қийматида аукционга қўйилган уй Мирзо Улуғбек тумани Равон кўчасида жойлашган бўлиб, 51 та хонадан иборат ва умумий майдони 2 минг квадрат метрни ташкил этади.
«Зайтун кўчаси 70-уй худудидан бугунги кунда битта бутун уй сифатида фойдаланиб келинаётганлиги боис, ҳар икки уйнинг битта уй-жой сифатида ва ундаги мол-мулклар билан бирга электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилмоқда», дейилади хабарда.
2017 йилда қурилган пишган ғиштдан қурилган уйда газ, электр, сув таъминоти ва канализация мавжуд.












Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябрда Тошкентда кредитдан 3 миллиард сўм қарзи бор корхонанинг гаровдаги хонадони сотилганди. Ўшанда бюронинг Учтепа туман бўлими «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фойдасига кредит қарздорлигидан 3 миллиард сўм миқдорида ҳамда давлат фойдасига 135 миллион сўм давлат божи ундириш ижро ишини қўзғатган.
Томонлар ўз вақтида огоҳлантирилган бўлиб, қарздорга қарздорликни қоплаш учун ихтиёрий муддат белгиланган. Қарздор огоҳлантирилишига қарамай қарздорликни тўламагани учун бўлим давлат ижрочиси томонидан гаровга қўйилган хонадон аукционга қўйилган. Сотувдан тушган пул маблағлари эвазига қарздорлик тўлиқ қопланган эди.