АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради

АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд «Сарград» телеканали асосчиси Константин Малофеевнинг мусодара қилинган активлари Украина эҳтиёжлари учун берилишини эълон қилди, деб хабар беради CNN.

Фото: AP Photo

«Бугун тарихда биринчи марта мусодара қилинган Россия активларини Украина эҳтиёжларига топшириш бўйича санкция чиқарганимни эълон қиламан», — дейди Гарланд Украина бош прокурори Андрей Костин билан учрашувдан кейин.

Ўз навбатида Костин АҚШга қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирган: «Бугун қиймати 5,4 миллион долларга тенг мусодара қилинган активларнинг Украинада уруш сабаб вайрон бўлган инфратузилмани қайта тиклаш бўйича давлат департаментига бериш санкциясини кузатяпмиз. Украина халқи буни ҳеч қачон унутмайди», — дейди у.

Константин Малофеев 2014 йилдан буён АҚШ санкциялари остида қолиб келади. Мамлакат ҳукумати уни Қримнинг Украинадан ажралишига кўмаклашган Россия фуқароларини молиялаштиришда гумонлаган. 2022 йил баҳорида АҚШ ҳукумати бизнеменни ушбу санкцияларни четлаб ўтишда айблаган. 2023 йил февралда Америка суди прокуратурага Малофеевнинг активларини мусодара қилишга рухсат берганди. Бизнесменнинг ўзи эса Forbes’га берган интервьюсида гап 2014 йилга музатилган пуллар ҳақида кетаётганини тасдиқлаган.

2022 йил охирида АҚШ президенти Жо Байден Адлия вазирлигига Давлат департаменти мусодара қилган активларнинг бир қисмини Украинага ёрдам сифатида ажратиш имконини берадиган қонунни имзолаганди. Шу билан бирга, АҚШ ҳукуматида ушбу маблағлардан фойдаланиш имконияти чекланган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023