«Бирга-бир кўчирилган». Миллий Humo мессенжери нима сабабдан Telegram’га ўхшашлигига изоҳ берилди — видео

Ўзбекистонда Humo номли миллий мессенжер ишга туширилди. Унинг дизайни ва интерфейси билан худди Telegram’никига ўхшайди. Ушбу мессенжер дастурчилари уни нима сабабдан бундай кўринишда яратишганига изоҳ берди.

«‘Биз бошида қанақа мессенжер қиламиз, нималарга эътибор берамиз, қанақа қулайликлари бўлиши керак?’ деган фикрларни илгари сурдик. Жуда кўпчиликнинг фикри машҳур бўлган Telegram мессенжерига яқинлашаверди», — дейди Unicon Soft дастурчиси Даврон Турсунов.

Шунингдек, у янги Humo мессенжерининг кодлари Telegram’дан кўчирилганми деган саволларга жавоб бериб кетган.

«Telegram’нинг айнан клиент коди очиқ кодли бўлиб, лицензияланган ҳисобланади. Дастурлаш оламида очиқ кодлардан фойдаланиш жуда ҳам кенг йўлга қўйилган. Биз ҳам инсонларга қулай бўлиши мақсадида Humo мессенжерининг UI’ни Telegram’никига ўхшатдик. Одамлар осон мослашиб, тушуниши учун», — дейди у.

Қайд этилишича, Humo мессенжерининг сервер қисми нолдан ёзилиб, миллий криптографик стандартлар қўлланган ҳолда ишлаб чиқилган. Унинг кодларини муаллифлик ҳуқуқи Unicon Soft’га тегишли.

Янги мессенжер ўз кўриниши билан Telegram’дан фарқ қилмаслиги ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилари томонидан кулги билан қабул қилинди. Хусусан, блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев янги дастурдан фойдаланиш учун давлат ташкилотлари ҳар бир ходим учун ойига 25,2 минг сўмдан абонент тўлови тўлаши кераклигини ёзган.

“‘Ооо, зўрку, ваниҳоят миллий мессенжер ишлатар эканмизʼ, дея хурсанд бўлиб, ўша дастурни ишлатмоқчи бўлдим. Аммо дастурни очишим билан, бу Telegram’ми ёки Humo’ми, деб адашиб қолдим. Шоввозларимиз бирга-бир Telegram’дан кўчиришибди. Яна номи Ўзбекистоннинг миллий мессенжери эмиш… Unicon Soft’га биттагина саволим бор: бу шармандаликка қандай чидайсизлар?», — деб ёзади у.

Мессенжернинг ишлаб чиқувчиси – Unicon Soft МЧЖнинг 25 фоиз улуши Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Unicon.uz Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази унитар корхонасига тегишли. Қолган 75 фоизнинг эгаси эса 4 нафар жисмоний шахс таъсисчилигидаги Prosoft МЧЖ ҳисобланади.

Президентнинг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони 1-иловаси 87-бандида ушбу миллий мессенжерни ишлаб чиқиш ва вазирлик тизимида синов тариқасида жорий этиш учун «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси» маблағларидан фойдаланиш кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил августда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган «Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови эълон қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023