«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 12 яшар қизнинг аянчли ўлими Ўзбекистонда болалар хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаганини кўрсатади, дейди Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова.

Фото: XS.uz

«Шахсан менга юборилаётган мурожаатлар орасида оила аъзолари, буваси, ўгай акаси ёки ўгай отаси томонидан мунтазам жинсий зўравонликларга учраётган болалар ҳам топилади. Ҳатто 4−9, 10−14 ёшли болаларга нисбатан жинсий зўравонликлар амалга ошириляпти. Албатта, бу — жуда ачинарли ҳолат. Бундай мурожаатларни ўқиш жуда оғир. Ахир болалар ҳимояга муҳтожку. Бу ҳолатларни ўзимиз назоратга олиб, Бош прокуратурага расмий хат билан мурожаат қиляпмиз», — деб ёзади у.

Юнусованинг сўзларига кўра, болаларга нисбатан қўлланадиган жинсий зўравонликларга бериладиган жазо турини кучайтириш орқали юқоридаги ҳолатларга барҳам бериш мумкин.

«Ўзбекистон 1995 йил 31 августда ʼ1966 йил 16 декабрдаги Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга доир факультатив баённома’га қўшилган. Ушбу ҳужжатга асосан мамлакатимизда ўлим жазоси бекор қилинган ва бу давлатимизнинг халқаро мажбурияти ҳисобланади. Шундай экан, Болалар омбудсмани болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган шахсларга энг оғир жазо тури қўлланиши ҳамда уларга ҳеч қандай амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланмаслиги керак, деган позицияда турибди», — дейилади омбудсман хабарида.

Қўшимча қилинишича, Бола омбудсмани мурожаатлар таҳлили ва ўтказган ўрганишлари давомида таклифлар тайёрлаб, тегишли ташкилотларга юборган. Бундан ташқари, болаларга яратилган шароитлар ҳам ўрганилиб, аниқлаган камчиликлар бўйича тавсиялар берилган.

«Лекин, шу билан биргаликда, болалар шахсан ўзлари Бола омбудсманига мурожаат юборишлари учун қисқа ишонч телефонлари фаолиятини зудлик билан йўлга қўйиш лозим. Боғча, мактаб ва бошқа муассасаларда болаларнинг руҳий ҳолатини ўрганадиган мутахассислар сони ва малакасини ошириш керак. Судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва адвокатларнинг бола ҳуқуқлари кафолатлари бўйича ихтисослашувини кучайтиришимиз зарур», — дейди Юнусова.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг айтишича, болаларнинг ҳам зўравонликка учраганда, оила аъзолари томонидан таҳқирланганда ёки бошқа ҳолатларда имо-ишора билан хабар бериш бўйича кўникмаларини шакллантириш керак.

«Аслида бу каби воқеалар бизни болалар ҳимоясини янада мустаҳкамлашга ундаши ва масъулиятимизни янада ошириши зарур. Булар орқали болаларнинг ҳуқуқлари ҳимояланган ва хавфсизлиги таъминланган жамиятда яшашини таъминлашимиз керак», — дейди у.

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганилгани тўғрисида хабар берилганди. Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Пойтахт Оила ва хотин-қизлар бошқармасини мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ота-оналарга фарзандларини ўзлари «мактабга олиб бориб, олиб келишга» чақирган. Бу эса ўз навбатида жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023