Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг қариндошлари собиқ сиёсатчининг соғлиғидан хавотирланиб, уни зудлик билан реанимацияга кўчириш масаласини кўтармоқда. Бу ҳақда Саакашвилининг адвокати Шалва Хачапуридзе маълум қилди, деб хабар беради Медуза.

Фото: Reuters

«Бугун (2 февраль куни) унинг ёнига ташрифни амалга оширдим — вазни 67,5 килограммга тушиб кетибди. У жуда оғир аҳволда ва ҳаракатлана олмаяпти», — дейди адвокат.

Собиқ президентни даволаниш учун Европа ёки АҚШга юбориш кераклиги бўрасидаги чақириқларга Грузия ҳукумати Саакашвилининг оғир аҳволда эканини айтаётган шифокорларга ишонмаслигини билдирган. «Грузин орзуси» ҳукмрон партияси Саакашвининг саломатлиги ҳақидаги хабарларни «мухолифат спекуляцияси» деб атаган, собиқ президентнинг ўзини «ўзини ёлғондан касалга солганликда» айблаяпти.

2 февраль куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароси бўлган Михаил Саакашвилига нисбатан «ғайриинсоний муносабатда» бўлинаётгани юзасидан расмий баёнот билан чиқиб, Тбилисини «собиқ президент устидан кулишни зудлик билан тўхтатишга ва уни Украинага қайтаришга» чақирган. Бу Киевнинг Саакашвилини озод қилиш ва Украинага қайтишига рухсат бериш ҳақидаги биринчи талаби эмас. 2022 йил декабрь ойи охирида Владимир Зеленский Саакашвили билан содир бўлаётган воқеаларни «Грузияга тўғри келмайдиган» «масхара» деб атаганди, шунингдек, Грузия расмийларини сиёсатчига «раҳм-шафқат кўрсатиш»га ва уни Украина, Европа ёки АҚШдаги клиникалардан бирига ўтказишга чақирган эди.

Суд мажлисларининг бирида Саакашвили қанақа аҳволда эканини намойиш этиш мақсадида иштирокчилардан узр сўраган ҳолда футболкасини кўтарган эди. Шундан кейин клиникадан амалга оширилган трансляция тўхтатилган. Саакашвилининг ўзи 1 февраль кунги суд мажлисида йиғилганларга украин тилида мурожаат қилганди: «Мени қийноққа солишяпти, мени заҳарлашди. Мен украин халқи билан фахрланаман. Зеленский президент экани билан фахрланаман, ундан миннатдорман. Ғалабага эришишимизга мутлақ ишонаман, аммо бунга қадар жон берсам, юрагим Киевга кўмилиши керак. У Украинага тегишли».

Михаил Саакашвили Грузияга 2021 йил октябрда — саккиз йилдан кейин биринчи марта қайтганди. У қайтиши билан ҳибсга олинган — 2018 йил июнда собиқ президент сиртдан 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Ўз навбатида Саакашвили ўзини «Путиннинг шахсий маҳбуси» деб атаган.

Ҳибсга олинганидан кейин Саакашвилининг саломатлиги кескин ёмонлашди. 2022 йил майида бери у Тбилисидаги «Вивамед» клиникасида қолмоқда, суд мажлисларида масофадан — видеоалоқа орқали қатнашяпти.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023