Ўзбекистонда яна бир университет иш бошлади

Самарқанд халқаро технология универитети (СХТУ) ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда илк 35 нафар талаба дарсларга қатнамоқда, деб хабар беради университет матбуот хизмати.

Фото: Самарқанд халқаро технология универитети

Маълум қилинишича, ҳозирча талабалар «Тадбиркорлик ва менежмент» ва «Ахборот технологиялари» йўналишларида таҳсил олади. Кузги семестердан нефть-газ, кимё, кончилик, электротехника, геология муҳандислиги каби йўналишларда ҳам талабалар қабули бошланиши режаланган.

Университетда асосан хорижлик профессор-ўқитувчилар СХТУ биринчи проректори италиялик профессор Жосеф Сапиенза (Joseph Sapienza), тиллар маркази директори Жанубий Африкалик профессор Аннамария Бассон (Annamarie Basson), ахборот технологиялари маркази директори ҳиндистонлик профессор Муҳаммад Гоус Галетий (Muhammad Gouse Galety), тайёрлов мактаби директори америкалик профессор, Иви Силверман (Ivy Silverman) ҳамда талабалар ишлари бўйича декан полшалик профессор Дорота Силвия Мажевицзл (Dorota Sylwia Majewiczl)лар таълим бериши ҳақида маълум қилинган.

Бундан ташқари, университетда Жанубий Кореялик профессор, Ипак йўли университетлар тармоғи директори Хванг Сунг Дон бошчилигида «Корея технология ва маданият коллежи» ташкил этилгани эълон қилинган.

Ўзбекистон ривожи учун юқори даражадаги техник мутахассислар, жумладан, энергетика ва нефть-газ саноати, кончилик, ахборот технологиялари каби давлат иқтисодиётининг асослари муҳимлигини ҳисобга олиб, Eriell Group бошқаруви раиси, университет ҳомийлар кенгаши раиси, Бахтиёр Фозилов имтиҳонларда энг юқори натижага эришган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож жами 3 нафар талабага компания томонидан тегишли грант ажратган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 4 февраль – Самарқанд халқаро технология университети расман давлат рўйхатида қайд этилган ва юридик мақомга эга бўлган.

Аввалроқ Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти, Фарғонада халқаро институт ташкил этилиши, Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиалида учта янги йўналиш очилиши тўғрисида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023