Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги январь бошида дорихоналарга Қурамах дистрибьютор-компанияси томонидан 2022 йилдан олиб кириладиган барча дори воситаларининг мамлакатга сотилишини тўхтатишни буюрганди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг маълум қилишича, мамлакат дорихоналарида ҳамон ушбу компаниянинг тақиқланган дорилари сотилмоқда.

Қайд этилишича, 26—27 январь кунлари «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати республикамиз ҳудудларидаги дорихоналарда тақиқланган дори воситаларининг сотилишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказган. «Сирли мижоз» кўринишидаги мониторинг Ўзбекистон бўйлаб 308 та дорихонани қамраб олган.

Натижада ҳудудларда дорихона ходимлари тақиқланган дори воситалари сотилмаслиги ҳақида хабардор қилингани маълум бўлган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятлари федерацияси, патронаж хизматлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, сотувдан чиқарилган дори воситалари рўйхати тарқатилмоқда. Аксарият дорихоналарда тақиқланган дори воситалари сотувдан олиб қўйилган, бироқ омборларда ҳамон сақланаётгани аниқланган.

Мониторингда маълум бўлишича, айрим дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сотуви тўхтатилган дори воситалари эркин сотувда мавжуд. Хусусан, Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятининг айрим дорихоналарида Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Нолгрипп Жуниор» йўталга қарши сиропи, «Травамакс», «Нолгрипп» ва «Цинепар» таблеткалари ва пастилларини ҳали ҳам харид қилиш мумкин. Аҳоли ушбу дори-дармонларни юз берган фожиали ҳолатлар, соғлиқ ва ҳаёт учун эҳтимолий хавфларга қарамай, аввалгидек сотиб олаётгани аниқланган.

Шу муносабат билан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати қуйидагиларга чақиради:

  • биринчидан, аҳоли, айниқса, чекка қишлоқлар, поликлиникалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини ўтказиш;
  • иккинчидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан савдоси тўхтатилган ва суд томонидан тақиқланган дори воситалари рўйхатини барча дорихоналарнинг кўринадиган жойига жойлаштириш;
  • учинчидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан савдоси тўхтатилган ва суд томонидан тақиқланган, лекин омборларда сақланаётган барча дориларни, тадбиркорларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиққан ҳолда, йўқ қилинишини таъминлаш.

Мониторинг натижалари бўйича материаллар (дорихоналар манзиллари, чеклар) чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига тақдим этилган.

Декабрь охирларига келиб ижтимоий тармоқларда «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситалари сабаб Самарқандда 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сентябрь-декабрь ойларида 21 нафар бемор ўткир буйрак зарарланиши билан текширилган, даволанган. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган, 3 нафар бемор соғломлаштирилиб, уйига жавоб берилган ва 18 нафари вафот этган. Беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар. Кейинроқ Деҳқонобод 1 ёшли, Наманганда эса 3 ёшли бола «Док-1 Макс» сиропидан вафот этди.

«Док-1 Макс» дориларини ишлаб чиқарган Marion Biotech’нинг Ўзбекистондаги дистрибютори — Quramax Medical МЧЖ ҳисобланади. Бу фирма 2006 йилда рўйхатдан ўтган; раҳбари — Сингҳ Рагвендра Пратар. «Док-1 Макс» сиропи мамлакатда 2012 йилда рўйхатга олиниб, сотувга чиқарилган.

30 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова Ўзбекистонда 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компаниясига барча дори-дармонларни сотиш тўхтатилганини билдирди. Улар орасида «Цинепар», «Травамах», «Амбронол» ва бошқалар бор. Ихтисослашган сайтларда ушбу дориларни сотишни тақиқлаш тўғрисида эслатмалар пайдо бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023