«Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида импорт Аи-80 бензини сотувга чиқарилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан республика аҳолиси эҳтиёжларини сифатли автобензин билан таъминлаш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулот билан бир қаторда, тайёр маҳсулотлар ҳам импорт қилинаётгани тўғрисида хабар берилганди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, Россиянинг TONECO заводидан 50 минг тонна АИ-80 бензини олиб келинган.

Қайд этилишича, январь ойида «Татнефт» (Россия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К-5 автобензинни импорт қилиш бўйича келишувга эришилиб, TONECO заводидан жами 50 минг тонна АИ-80-К-5 русумдаги автобензини юклаб берилган.

«АИ-80 автобензинга бўлаётган талабнинг ортиб бораётганини ҳисобга олиб, тақчиллик, узилишлар ва АЁҚШлардаги навбатларнинг олдини олиш мақсадида, 4 февраль кунидан бошлаб жамият тасарруфидаги АЁҚШлар орқали импорт қилинган АИ-80-К-5 русумли автобензин сотувга чиқарилди», — дейилади хабарда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Товар-хомашё биржасида АИ-80 русумли автобензиннинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 168,3 минг сўм, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи бир литри учун 6 минг сўмни ташкил этмоқда.

Февраль ойида «Татнефт» компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80 автобензини харид қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, «Ўзбекнефтгаз» томонидан 2023 йил январь ойида «Газпром» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 5 минг тонна АИ-80-К-5 русумли автобензин харид қилиниб, АЁҚШлар орқали республика истеъмолчилари учун реализация қилинган.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» ижтимоий тармоқларда имиджига салбий таъсир қиладиган маълумотлар тарқатилгани, мақолалар тухмат, ташкилот раҳбари шахсини ҳақорат қилиш ва ташкилот имиджига путур етказишга ҳаракатлари кузатилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023