Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг қорамолларини ўғирлаш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, Юқори Чирчиқ тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисидан 5 бош қўй номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Мазкур ҳолат шу вақтнинг ўзида ИИБ назоратига олиниб, суриштирув ишларига киришилган. Орадан 4 кун ўтиб, ушбу маҳалланинг «Қайтмас» кўчасида яшовчи яна бир фуқаро хонадонидан 4 бош қўй ва 2 бош бузоқ ўғирлангани ҳақида тезкор хабар олинган.

Ҳудудда ўтказилган ўрганишлар ва тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу икки жиноятни 20-25 ёшлар орасидаги 6 нафар шахс содир этгани аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов жараёнида, биринчи ҳолат бўйича фуқарога етказилган 15 миллион сўм моддий зарар ундириб берилишига эришилган бўлса, иккинчи ҳолатда ўғирланган 4 бош қўй ва 2 бош бузоқ жабрланувчига қайтарилиши таъминланган. Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида ўзганинг отларини ўғирлаган шахслар қўлга олинганди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида қорамол ўғриси ушлангани, Қирғизистондан Ўзбекистонга 34 бош қорамолни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга олингани, Самарқандда Нехиаъда қорамол ўғирлаган йигитлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023