«Украинада 200 мингга яқин россиялик ҳалок бўлган ва яраланган» — NYT

АҚШ ва Ғарб давлатлари расмийларининг ҳисоблашича, Украинада ҳалок бўлган ва яраланган россиялик ҳарбий хизматчилар сони 200 минг кишига яқинлашмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Газета маълумотларига кўра, Россия энг кўп йўқотишга Бахмут жангларида учраган, у ерда бир неча ойдан бери қақшаткич тўқнашувлар давом этмоқда. Москва томонидан шарқий Донбассни эгаллашда муҳим ҳисобланган ушбу шаҳарни қўлга киритиш учун яхши тайёргарлик кўрмаган ҳарбий хизматчилар ва собиқ маҳкумлардан фойдаланмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали вакили Колин Калнинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийларнинг бундай тактикаси Россиянинг жанговар ўқ-дорилари, жумладан, артиллерия снарядлари якунланаётганидан далолат беради. Россияликлар бундай дефицитни «Бахмут ва Соледар каби жойларган маҳбусларни юбориш билан» компенсация қилмоқда.

Шу билан бирга нашрнинг қайд этишича, инсоний йўқотишлар Владимир Путиннинг ҳарбий мақсадларини тўхтатиб қўйиши қийин, чунки Москва «катта ғалабага муҳтож».

«Аслида, Россиянинг йўқотишлари қанчалик катта бўлиши муҳим эмас, чунки уларнинг умумий инсон ресурслари Украинаникидан анча кўп. Россияда аскарнинг ҳаёти ҳеч нарсага арзимайди. Бошқа томондан, ўлган аскар қандай ўлган бўлишидан қатъи назар, қаҳрамондир. Барча ҳалок бўлган аскарларнинг ўрнини тўлдириш мумкин ва қурбонлар сони уруш ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўзгартирмайди», — дейди Эстония Мудофаа вазирлиги канцлери Кусти Сальм.

NYT Украинанинг йўқотишлари борасида АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Марк Миллининг баҳоларига таянмоқда. 2022 йил ноябрда у можаронинг иккала томонида йўқотишлар сони 100 минг кишидан ошишини маълум қилганди. Нашрнинг таъкидлашича, Украинанинг Бахмут жангларидаги йўқотишлари Россияникига мос келади.

2023 йил январида Норвегия қуролли кучлари қўмондони генерал Эйрик Крисофферсен Россия ҳарбийларининг қарийб 180 минги ҳалок бўлгани ва яраланганини маълум қилганди. Норвегиялик ҳарбий Украинанинг йўқотишлари эса 100 минг кишидан ошишини айтган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия босқини бошланганидан бери 30 минг нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

BBC рус хизмати ҳамда волонтёрлар 3 февраль ҳолатига кўра, Украинада ҳалок бўлган 13 минг аскарнинг шахсини аниқлаган. Бундан келиб чиқадики, Россия томонидан ҳалок бўлганларнинг ўзи 26 минг кишидан ошади. Уларнинг аксариятини охирги уч ойда сафарбарликка жалб этилганлар, кўнгиллилар ва маҳбуслар ташкил этмоқда. Бутун уруш давомида жами ҳалок бўлганларнинг 25 фоизини сафарбарликка жалб этилган ва маҳбуслар ташкил этган.

3 февраль тонгида Украина Қуролли Кучлари Бош штаби 130 минг россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги 2022 йил сентябрда салкам 6 минг ҳарбий ҳалок бўлганига оид маълумотларни ошкор қилган. 2022 йил декабрда Украина президенти офиси ҳужум бошлангандан бери 10—13 минг украин ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини айтганди.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден январь ойида МРБ бошлиғи Уильям Бернсга Россия ва Украина тинчлик музокараларини ўтказишга қанчалик тайёрлигини баҳолашни топширгани маълум бўлганди. Москва ва Киевнинг бу борадаги жавоблари Ғарб давлатларининг Украинага танкларни етказиб бериш қарорини маъқуллашига сабаб бўлган. Бернс Киевга «ер эвазига тинчлик», Москвага эса «тинчлик эвазига ер» таклифлари билдирилган. Суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, «ер» деганда Украинанинг 20 фоизга яқин ҳудуди назарда тутилган, бу Донбасс майдонида тенг демакдир (Донецк ва Луганск Халқ Республикалари 2022 йил кузда референдумлар натижаси бўйича Россия таркибига қўшилганди). Иккала томон ҳам таклифларни рад этган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023