Андижонда юк машинаси босиб кетган аёл вафот этди — видео

Андижон вилоятида 21 ёшли аёл юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди. «Milliy» телеканалининг «Миллар» дастурида хабар берилишича, воқеа 2 февраль куни соат 15:30 да Андижон тумани «Қоратут» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, аёл киши йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пайтида юк машинаси уни уриб юборган.

Натижада 21 аёл шошилинч равишда чап оёқ болдир қисми ва бош суягининг ёпиқ синиши тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

«Қайрилаётган вақтимда аёл кишининг бақирган овозини эшитиб қолдим. Тўхтаб қарасам йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган аёл кишини уриб юборган эканман. Натижада дарҳол уни тез тиббий ёрдамга олиб бордим», — дейди юк машинаси ҳайдовчиси.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимининг сўзларига кўра, аёл киши уйига яқинроқ бўлгани сабабли ушбу автомобиль йўлини кесиб ўтаётган бўлган ҳамда юк машинаси ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиши оқибатида ушбу ҳолат содир бўлган. Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: Қашқадарёда «КамАЗ» 9 ёшли қизни босиб кетди

Аввалроқ Тошкентда поезд 17 ёшли йигитни уриб юборгани ҳамда Самарқандда Isuzu ҳайдовчиси ҳамкасбини босиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023