АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди — видео

АҚШ Шимолий қўмондонлигининг қирувчи самолётлари мамлакат ҳаво ҳудудида парвоз аниқланган Хитойнинг «жосус шари»ни уриб туширди, дея хабар бермоқда CNN. Операция бошланишидан аввал АҚШ Федерал авиация бошқармаси хавфсизлик нуқтайи назаридан учта аэропортни, жумладан ҳаво оқимлари хитойликлар шарини олиб кирган Жанубий Каролина штатидаги Миртл-Бич халқаро аэропортини ҳам ёпишга қарор қилди. Бундан ташқари, Жанубий Каролина соҳиллари яқинидаги ҳаво кенглиги ҳам фуқаролик парвозлари учун ёпиб қўйилди.

Шар Атлантика океанига қулаган, америкаликлар унинг қолдиқларини сувдан чиқариб олиб, ўрганиш учун топширишмоқчи. Пентагоннинг хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден 1 февраль куни Хитой шарини уриб туширишни буюрган, бироқ Мудофаа вазирлиги хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳаво шари АҚШ ҳудудий сувлари устидан ўтишини кутган.

Мавзуга доир: АҚШ генерали қўл остидагиларни Хитой билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди

АҚШ Ҳарбий департаментнинг таъкидлашича, ҳаво шари Хитой томонидан Қўшма Штатлардаги стратегик объектларни кузатиш учун ишлатилган. ХХР эса ҳаво шаридан метеорологик мақсадларда фойдаланилганини билдирган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан учувчисиз ҳаво шарининг уриб туширилишига норозилик билдирди.

«Хитой текширувдан сўнг Америка томонини бир неча бор ҳаво шари фуқаролик мақсадларида фойдаланиш учун эканлигини ва форс-мажор ҳолатлари туфайли АҚШ [ҳаво бўшлиғига] кирганлиги тўғрисида огоҳлантирган, бу мутлақо кутилмаган ҳолат», — дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, дипломатларнинг қўшимча қилишича, Хитой кейинги зарур жавоблар бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ҳамда ўзининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилади.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифи туфайли Хитой билан Ғарб муносабатлари ёмонлашган. Чунки Хитой томони бунга норозилик билдирган ва ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлаганди. Натижада АҚШ президенти Жо Байден Хитой Тайванга ҳужум уюштирадиган бўлса, Қўшма Штатлар оролни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирганди. Шундан сўнг, Си Цзиньпин Хитой Тайванга нисбатан куч ишлатиш ҳуқуқидан ҳеч қачон воз кечмаслигини маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023