Малайзия Ўзбекистонда олтин қазиб олишда иштирок этади

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси вакиллари ва Малайзиянинг Паханг штати Администрацияси Инвестициялар ва хусусийлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳаслина бинти Баҳасан ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Маълумот учун, мазкур штат пальма ёғи ва каучук маҳсулотининг энг йирик экспортчиси, ҳудудда сабзавот ва гуруч етиштирилади. Саноат қишлоқ хўжалиги хом-ашёсини, пальма ёғи, каучук, ёғочни қайта ишлаш, нефть-кимё ва олтин қазиб олишга ихтисослашган. Бундан ташқари, штатда автомобилсозлик саноати ҳам ривожланган. Хусусан, штатда DRB-HICOM, DefTech, Isuzu, Mercedes-Benz, Volkswagen ва Suzuki каби компаниялар фаолият юритади.

Мавзуга доир: 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 35,7 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Малайзия томони Ўзбекистоннинг кон-металлургия саноатидаги, айниқса, олтин қазиб олишдаги тажрибасидан келиб чиқиб, кончилик соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўзаро тажриба алмашиш истагини билдирди.

Музокаралар натижасида Паханг штати ва мамлакат тармоқ вазирлик ва идоралари ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш бўйича онлайн-тадбир ўтказишга келишилди.

Аввалроқ Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинганди, шунингдек, Ўзбекистон олтин захираларининг ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўрин эгаллагани ҳақида хабар берилганди. 

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023