Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади

Ўзбекистон элчихонасида «Самарқанд – Янги Ўзбекистон сайёҳлик дарвозаси» мавзусига бағишланган сайёҳлик ва сармоявий салоҳият тақдимоти, икки мамлакат сайёҳлик индустрияси, меҳмонхона бизнеси вакиллари ва реставраторлари ўртасида В2В учрашувлари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дунё». Учрашувда Куала-Лумпурда ўзбек ошхонаси юқори даражадаги ресторанлари ва тезкор овқатланиш шохобчаларини очиш ва Жануби–Шарқий Осиё бўйлаб тармоқларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Фото: «Дунё»

Шунингдек, Самарқанддаги Shashlik.uz ресторанлар тармоғи ва Малайзиянинг SEA Business Centre PTE Ltd. корхонаси ўртасида Самарқанд шаҳрида гастрономик туризм салоҳиятини Малайзияда оммалаштириш ва ҳамкорликда ресторан фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида тегишли Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Лойиҳа Куала-Лумпурнинг энг гавжум ҳудудлари ва пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун диққатга сазовор жойларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Куала-Лумпур шаҳри кўча ва майдонларида Самарқанд вилоятидаги зиёрат туризми салоҳияти тарғиб қилинади. Малайзия сайёҳлик компаниялари учун Ўзбекистонга инфо-турларни ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари, тадбир давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик маҳсулотлари ва йўналишлари, Silk Road Samarkand халқаро сайёҳлик маркази ва янги Самарқанд халқаро аэропортининг имкониятлари тақдим этилди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда «Табаррук зиёрат» туризм концепцияси тасдиқланди

Учрашув якунлари бўйича Самарқанд вилояти ва Малайзиянинг сайёҳлик компаниялари томонидан «зиёрат туризми», «маданий туризм», «этнотуризм», «умра+», «бизнес туризм» каби турпакетларни ривожлантириш ва диверсификация қилиш, Самарқанд вилояти туроператорларининг МАТТА Fair сайёҳлик ярмаркаларида ҳамда Малайзия томони вакилларининг ҳар йили ўтказиладиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиши бўйича келишувларга эришилди.

Аввалроқ Малайзия сайёҳлик компаниялари вакиллари Ўзбекистонга келгани, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти МАТТА онлайн туризм платформаси орқали тарғиб қилиниши хабар берилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023