Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган Ахсикент ёдгорлигидан Дамашқ қиличлари, Шаҳристоннинг олтин дарвозаси, тангалар ва Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар топилди, дея хабар бермоқда ЎзА.



Наманган вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, бу бўйича National Geographic телекомпанияси туркум кўрсатувлар суратга олади.
«Буюмлар музейга топширилган. Деворий суратлар ва ганчкорлик буюмлари эса реставраторлар гуруҳи томонидан таъмирланмоқда», — дейилади хабарда.


Қайд этилишича, археологлар томонидан ёдгорлик ҳудудида тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида археологик топилмаларга бой ўрта аср иншооти аниқлангани ҳамда Сурхондарёдан Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилгани ҳақида хабар берилганди.