Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Исроилнинг мамлакатдаги элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллелни қабул қилди, дея хабар бермоқда «Дунё». Учрашувда Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Исроил Элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллелни қабул қилдим. Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда Исроилнинг Тошкентдаги Элчихонасининг фаол ролини юқори баҳолаймиз. Ишончим комилки, 2023 йил қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли янги лойиҳаларга бой бўлади», — дейди Бахтиёр Саидов.

Шунингдек, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар, шунингдек, инновация, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, бўлажак мулоқотлар жадвали, ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Исроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини  ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг Фаластин–Исроил можаросидаги позицияси маълум қилинди

Аввалроқ Ўзбекистон ва Исроил туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир келишув имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023