Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
«Ўзгидромет» прогнозига кўра, республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» прогнозига кўра, янги бошланаётган ҳафта ўртасида республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. Қайд этилишича, айрим жойларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши мумкин.
Хусусан, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат 7-8 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 9 февраль куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 7-8 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи эса 10-15 даража илиқ, шунингдек, 9 февраль куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 7-8 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи эса 13-18 даража илиқ, баъзи жойларда 20 даражагача илиқ бўлади, шунингдек, 9 февраль куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 7-8 февраль кунлари кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи эса 13-18 даража илиқ, баъзи жойларда 20 даражагача илиқ бўлади, шунингдек, 9 февраль куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи эса 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 7-8 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 7 февралда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 5-10 даража илиқ, 8-9 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.