Покистоннинг собиқ президенти Парвиз Мушарраф вафот этди

Давлатга хиёнат қилганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Покистоннинг собиқ президенти Парвиз Мушарраф 79 ёшида узоқ давом этган хасталикдан сўнг Дубайда вафот этди, дея хабар бермоқда «Коммерсанть» нашри.

Маълумот учун, Парвез Мушарраф 1943 йилда Деҳлида туғилган. Мушарраф Покистон президенти сифатида 2001 йилдан 2008 йилгача мамлакатни бошқарган. У Покистон қуролли кучларида қатор лавозимларда фаолият юритган ҳамда 1999 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимият тепасига келган. Бундан ташқари, Парвез Мушарраф 2003-2005 йиллар давомида учта суиқасддан омон қолган. Шунингдек, Покистон разведка идоралари маълумотларига кўра, яна 14 та суиқасднинг олди олинган.

Покистон ҳукумати ташаббуси билан 2013 йилда Парвез Мушарраф давлатга хиёнатда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинади. Тергов маълумотларига кўра, Мушарраф 2007 йилда мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва Олий суд аъзоларини ҳибсга олишга буйруқ бериб, давлатга хиёнат қилган. Натижада 2019 йилда ўлим жазосига ҳукм этилган Мушаррафга нисбатан тайинланган жазо бир ой ўтиб бекор қилинади. Собиқ президент Парвез Мушарраф 2016 йилдан буён БААнинг  Дубай шаҳрида яшаб келаётганди.

Аввалроқ Покистон собиқ бош вазири Имрон Хонга АҚШдан келган телеграммада суиқасд билан таҳдид қилингани хабар берилганди. Натижада мамлакат хавфсизлик хизматлари мазкур масала юзасидан олиб борган суриштирувини эълон қилганди.

Маълумот учун, «Адолат ҳаракати» партияси вакили бўлган собиқ бош вазир Имрон Хон 10 апрель куни ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилганди. Бундан сал аввал у ўз ҳукумати АҚШ ва маҳаллий мухолифат томонидан таҳдид қилинаётгани ва унга «таҳдид мактуби» келганини айтган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023