Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади

Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги бош консули Отабек Валиев Хитойнинг Далянь халқаро бизнес уюшмаси раҳбари Моу Игэ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё. Учрашувда Далянь халқаро бизнес уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, уюшма аъзолари бўлган компанияларни Ўзбекистонда  қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Хитой томони бугунги кунда Ўзбекистон корхоналари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Хусусан,  Далянь халқаро бизнес уюшмаси раҳбари Моу Игэнинг сўзларига кўра, Хитой томони Далянь ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш таклифини билдирмоқда.

Мавзуга доир: Бир марталик тўлов, солиқ имтиёзлари ва 25 йиллик чироқ манбаси. Қуёш энергетикаси қандай ишлайди?

Учрашув якунида Хитой ҳамда Ўзбекистон қуёш ва шамол энергиясини қайта ишлаш орқали «яшил» энергия ишлаб чиқариш ва уюшма таркибидаги ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи компанияларни мамлакатга жалб этиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди. Шунингдек, Далянь халқаро бизнес уюшмаси раҳбарияти ва аъзолари мамлакатда яратилган сармоявий муҳит билан бевосита танишиш мақсадида бизнес миссия билан Ўзбекистонга боришга таклиф этилди.

Аввалроқ БАА, Франция ва Хитой компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриши, шунингдек, Россия ва Хитой Ўзбекистоннинг 2022 йилда асосий савдо ҳамкори бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023