«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шифокорлар ҳамда ОАВ вакиллари билан учрашиб, улар билан коррупциянинг олдини олиш мавсузида суҳбат қурди.

Вазир журналистнинг тиббиёт ходимлари маошини кўтариш тўғрисидаги таклифи жавоб қайтарар экан, ушбу жараён бошқа ижтимоий соҳалар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилишини таъкидлади.

Шундан кейин Иноятов залда ўтирган шифокорлардан бирига мурожаат қилиб, унинг маоши билан қизиқди. У ойлиги 5,5 миллион сўмни ташкил этилишини айтган.

«Беморларни ҳам кўрикдан ўтказасизми? Шу беморга агар меҳр билан қарасангиз, рози бўлиб ўзи сизга ‘баракасиниʼ бериб кетади, сўрамасангиз ҳам, тўғрими? Вазир сифатида буни айтиш қанчалик тўғри, лекин мен очиқ-ойдин айтаяпман. Етмайдими?», — дейди вазир.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда Иноятовнинг (91) 403 17 73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатларни юбориш мумкин бўлди, дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Таъкидлаш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлигига Алишер Шодмонов раҳбарлик қилган даврда, яъни 2020 йил ҳам «Коррупцияга қарши кескин кураш йили» дея эълон қилинганди. Унда 2018−2019 йилларда тизимда 500 нафардан ортиқ ходим жиноий жавобгарликка тортилгани, уларнинг 114 нафари коррупциявий жиноятларни содир этгани келтирилганди.

Ўз навбатида 2022 йилнинг апрелида Беҳзод Мусаев ҳам ССВ тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш режаси бўйича маълумот берганди. Собиқ вазир ўз сўзида ҳозирги кунда коррупцияга мойил соҳаларнинг учтадан биттаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлиб қолаётганини қайд этган эди. «Биз учун бу жуда уятли ва ачинарли хол», — деган Беҳзод Мусаев.

Амрилло Иноятов 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2022 йилнинг 30 декабригача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Лавозимга тайинланган Амрилло Иноятов Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги даволаш муассасаларига борган ва шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмаслигини айтганди. Иноятовдан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам фаолиятини айнан шундай бошлаганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023