Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Қўнғирот туманининг «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Kruz.uz

Қайд этилишича, Nexia-3 ҳайдовчиси А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўли билан Қўнғирот тумани «Жаслиқ» ПФЙ марказидан Қўнғирот тумани йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган. Шу йўлнинг 960-961-километрига келганда автотранспорт бошқарувини йўқотган.

Оқибатда енгил машина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Kruz.uz сайтининг ёзишича, ҳодиса сабаб 5 киши вафот етган. Уларнинг иккитаси эркак учтаси эса аёл киши бўлган. Уларнинг ҳаммаси «Жаслиқ» посёлкасида яшаган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266- моддаси 3-бўлим «а» (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ЙТҲда ҳалок бўлган йигитнинг онаси терговчиларни қотилни яширишда айблагани, Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Наманганда Malibu ва «Жигули» иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023