«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

Россия яқин 10 кун ичида Украинада кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Financial Times кимлигини ошкор этмаган Украина армияси маслаҳатчисига таяниб хабар берди. Унга кўра, Киевда Россиянинг ҳужум бошлаши ниятида ҳақида «жуда муҳим маълумот» мавжуд.

Фото: Reuters

Таҳлилчиларга кўра, Луганск вилоятининг ғарбий қисмидаги Кременна ва Лиман туманлари ҳужумнинг янги нишонига айланиши мумкин — ушбу ҳудудлар 2022 йил кузда украин қўшинларининг контрҳужумлари давомида қайтариб олинганди. Россия бир неча ҳафтадан бери у ерда ўз қўшинларини тўпламоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский 5 февраль кунги мурожаатида россияликлар февраль ойида «ўтган йилги мағлубиятлари давомида қўлдан чиқарган ҳудудларини қайтариб олишга» уриниши ҳақида кўплаб маълумотлар борлигини қайд этган. «Донецк вилоятида вазият жуда оғир — қақшаткич жанглар давом этмоқда. Қанчалик ўғир ва қанақа босим бўлмасин, биз бардош беришимиз керак», — дейди президент.

Украина мудофаа вазири Алексей Резников 5 февраль кунги матбуот анжуманида Киев кенг кўламли босқин бошланганига бир йил тўлиши муносабати билан россияликлардан эҳтимолий ҳужумларни кутаётганини, чунки «улар [руслар] рамзийликни яхши кўришини» айтган.

Украина разведкаси вакили Андрей Черняк 2 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудларини мартга қадар тўлиқ эгаллаш бўйича буйруқ берганини маълум қилганди.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден январь ойида МРБ бошлиғи Уильям Бернсга Россия ва Украина тинчлик музокараларини ўтказишга қанчалик тайёрлигини баҳолашни топширгани маълум бўлганди. Москва ва Киевнинг бу борадаги жавоблари Ғарб давлатларининг Украинага танкларни етказиб бериш қарорини маъқуллашига сабаб бўлган. Бернс Киевга «ер эвазига тинчлик», Москвага эса «тинчлик эвазига ер» таклифлари билдирилган. Суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, «ер» деганда Украинанинг 20 фоизга яқин ҳудуди назарда тутилган, бу Донбасс майдонида тенг демакдир (Донецк ва Луганск Халқ Республикалари 2022 йил кузда референдумлар натижаси бўйича Россия таркибига қўшилганди). Иккала томон ҳам таклифларни рад этган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023