Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Туркия жануби-шарқида 6 февраль тонгида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. У мамлакатдаги 10 та шаҳарни, шунингдек, қўшни Суриянинг қатор ҳудудлари вайрон қилди. Туркияда 284 киши, Сурияда эса 237 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Фото: Reuters


Фото: Reuters


Фото: Reuters

Фото: Telegram

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters


Туркия жанубида 6 февраль тонгида содир бўлган бир қатор зилзилалар оқибатида 76 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Anadoluʼнинг ёзишича, ерости силкинишлари Мисрдан Грузиягача бўлган қатор бошқа мамлакатларда ҳам сезилган. Сана агентлиги келтирган расмий маълумотларга кўра, Сурия шимолида ҳам камида 42 киши ҳалок бўлган ва 200 киши жабрланган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз навбатида ҳолат юзасидан расмий баёнот берган. «6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади», — дейилади хабарда.