Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Туркия жануби-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудларда 6 февраль куни эрталабдан бир қанча кучли ер силкинишлари содир бўлди. Хусусан, Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилояти Пазаржик туманида 7,4 магнитудали зилзила қайд этилган. Бундан ташқари, ер силкинишлари кун давомида Ўзбекистон ҳудуди ва унга қўшни давлатлар, шунингдек, Ироқ, Сурия, Греция, Грузия, Арманистон ва Исроилда ҳам кузатилди.

Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон куннинг биринчи ярмида мамлакатда содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 912 кишига етганини маълум қилганди. У мазкур зилзилани «сўнгги юз йилликдаги энг ҳалокатли» ер ости силкиниши деб атаган. Бу рақамлар айни пайтга келиб 1541 нафарга етди. Зилзиладан жабрланганлар сони эса 9733 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Туркияда содир бўлган зилзила кучи Сурияда ҳам сезилди. Бунинг натижасида Сурияда ҳам қурбонлар сони 800 нафардан ошгани хабар қилинди.

Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, Туркияда 6 февраль куни кузатилаётган зилзилалар яна бир ой давом этади. Кучли зилзила оқибатида Туркиянинг турли шаҳарларида 2,8 минг бино вайрон бўлди. Хусусан, Ғозиантепда Рим империяси даврига мансуб бўлган тарихий қўрғон ҳам вайрон бўлган.

Шунингдек, Хатай вилоятида газ ўтказиш қувурида портлаш рўй берган ҳамда маҳаллий аэропортнинг учиш-қўниш йўли вайрон бўлган. Айни пайтда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Туркия ҳарбий ҳаво кучлари транспорт самолётлари ҳам жалб этган. Бундан ташқари, мамлакат ҳукумати вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш мақсадида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради.

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун ёрдам беради

Ўзбекистон Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.

Хусусан, Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан 7 февраль куни Ўзбекистондан Туркияга 60 нафар ФВВ қутқарувчилари, 3 та махсус авария-қутқарув техникаси ҳамда гуманитар ёрдам юборилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти ҳамда Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон ўртасида телефон мулоқоти ҳам бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан ҳамдардлигини билдирди.

Ўзбекистонда нима гап?

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 12 даражагача совиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати яна совий бошлашини маълум қилди. Унга кўра, 8 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади.

Фото: Bugun.uz

Бундан ташқари, 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиядан совуқ антициклон кириб келиши сабабли ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. Хусусан, 10 февралда аксарият ҳудудларда ҳарорат кечаси 5 даражагача совиши, шунингдек, республика шимолида ҳарорат кечаси 7-12 даражагача совуқ, Устюртда эса 15 даражагача совиши тахмин қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шифокорларга ноодатий маслаҳат берди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тиббиёт соҳаси ва ОАВ вакиллари билан учрашувда коррупция масаласида гапириб ўтди ҳамда журналистнинг тиббиёт ходимлари маошини кўтариш тўғрисидаги таклифига жавобан кутилмаган маслаҳат берди.

Хусусан, Иноятов журналистнинг таклифига жавобан залда ўтирган шифокорлардан бирининг қанча миқдорда ойлик маош олишини сўради. Тиббиёт ходими эса вазирнинг саволига 5,5 миллион деб жавоб қайтрган.

«Кўрикдан ўтказаётган беморга меҳр билан қарасангиз, сиз сўрамасангиз ҳам ўзи рози бўлиб сизга ‘баракасиниʼ бериб кетади. Вазир сифатида буни айтиш қанчалик тўғри, лекин мен очиқ-ойдин айтаяпман», — деган Иноятов.

Бундан ташқари, Амрилло Иноятовнинг сўзларига кўра, шифокорнинг 5,5 миллион сўм ойлиги ҳамда унга қўшимча тарзда беморлар томонидан бериладиган ҳақни қўшганда етарлича сумма чиқади. Мазкур хабардан кейин Коррупцияга қарши курашиш агнетлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларини сиёсатга зидлигини билдирди.

Жамоатчилик кенгашининг таъкидлашича, Амрилло Иноятовнинг «Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади» мазмунидаги сўзлари мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шунингдек, қайд этилишича, мазкур таклиф тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади.

Қашқадарёда банк ходимлари 4 млрд сўмни «туя қилди»

Коррупция мавзусидан узоқлашмаймиз (Bugun’дан узоқлашмаганингиз каби!). Қашқадарё вилояти Қамаши туманида «Агробанк» ходимлари 4 миллиард сўм пул маблағларини «еб юборгани» аниқланди. 

Фото: Bugun.uz

Хабарда айтилишича, қарийб 4 миллиард сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси ҳамда 209-моддлари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲ 5 кишини ҳаётдан олиб кетди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.

Аниқланишича, Nexia-3 ҳайдовчиси автотранспорт бошқарувини йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада 5 киши вафот етган. Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266- моддаси 3-бўлим «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳараклари олиб борилмоқда.

Хўш, Ўзбекистонда яна нима гап?

АҚШ ўзбекистонликларнинг виза учун топширган аризаларининг қарийб 50 фоизини рад этгани маълум бўлди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 2022 йилда мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг 47,04 фоизига сайёҳлик ва бизнес визалари беришни рад этгани маълум бўлди. Марказий Осиё мамлакатларида Ўзбекистон визани рад этиш бўйича Тожикистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Фото: «bestvietnam.ru»

Маълумотларга кўра, 2022 йилда мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг 47,04 фоизига виза берилмаган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 45,98 фоизни ташкил этганди. Энг ёмон кўрсаткич 2020 йилда кузатилган. Унда виза олиш мақсадида мурожаат қилган 74,14 фоиз Ўзбекистон фуқаросининг аризаси рад этилган.

ФВВ Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимолини паст деб баҳолади

Туркияда кучли зилзилар кузатилгани фонида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон ҳамда унга қўшни давлатларда юқори балли ер силкинишлари содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслигини маълум қилди.

«Олинган кузатув маълумотлари натижаларига асосан Идоралараро эксперт комиссиясининг 2023 йил 3 февралдаги 5-сонли баёни хулосасига кўра, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси М≥5 бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмаган ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги маълум қилинади», – дейилган вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, идоралараро эксперт комиссияси ҳар ҳафта бўйича Республика ва унга чегарадош ҳудудларда зилзила содир бўлиш эҳтимоллигини комплекс-прогностик кузатув натижаларига асосан баҳолайди.

Оламда яна нима гап?

Россия Украинга қайта кенг кўламли ҳужум бошлашни режалаштирмоқда

Россия яқин 10 кун ичида Украинада кенг кўламли ҳужумни бошлашни режалаштирмоқда. Киев эса кенг кўламли босқин бошланганига бир йил тўлиши муносабати билан россияликлардан эҳтимолий ҳужумларни кутмоқда.

Фото: Reuters

Украина армияси маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Киевда Россиянинг ҳужум бошлаши ниятида ҳақида «жуда муҳим маълумот» мавжуд. Унинг таъкидлашича, руслар рамзийликни яхши кўришади. Шу сабабли ҳам Украинага Россия босқини бошланганига бир йил тўлиши муносабати билан руслар Киевга қайтадан йирик ҳужум бошлашни режалаштирмоқда. Асосий ҳужум Луганск вилоятининг ғарбий қисмидаги Кременна ва Лиман туманларидан амалга оширилиши мумкин. Айни пайтда Россия у ерда ўз қўшинларини тўпламоқда.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023