Тошкент вилоятида 18 ёшли қиз ўзини осиб қўйди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 28 январь куни 18 ёшли қиз ўзини ўсиб қўйди. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда Ангрен прокуратураси тергов олди текширувларини ўтказмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ходимлар ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлаш мақсадида марҳуманинг қариндошлари ва яқинларини сўроқ қилмоқда.
Nemolchi.uz лойиҳаси содир бўлган воқеадан аноним фойдаланувчидан келиб тушган маълумотдан кейин хабар топган.
«Дашатли воқеа ҳақида гапирмоқчиман. Яқин дугонамнинг қизи (18 ёш) 28 январь куни ўзини молхонага осиб қўйди. Аниқланишича, уни Миллий гвардиянинг Ангрен шаҳри бўлинмасида ишловчи йигит шантаж қилган. Агарда қиз учрашувга келмаса, унинг қанақадир суратларини тарқатиб юборишини айтган. Наҳотки у жазосиз қолади ва бошқа қизларнинг ҳаётини бузиш ҳамда уларга зомин бўлишда давом этади?! Очиқ суд қилиниши керак… Қиз жуда яхши, уйдан чиқмайдиган эди. Шунчаки қўрқишган, йигит ишлаяётган бўлса, демак унинг ёши аниқ катта. Одамлар нима дейди, деган менталитетимиз сабаб қўрқишган. Натижада оила қизсиз қолди», — деб ёзади аноним манба.
Мавзуга доир: Сирдарёда вояга етмаган қиз молхонада ўзини осиб қўйди
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан бир неча кун олдин эса Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйганди. Шунингдек, ой бошида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 7-синг ўқувчиси яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини осгани маълум бўлган.