Туркияда 7 кунлик мотам эълон қилинди

Туркия жануби-шарқида 6 февраль тонгида содир бўлган ҳалокатли зилзила сабаб мамлакатда етти кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди, деб хабар беради Anadolu агентлиги. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон бу борадаги тегишли қарорни қабул қилган.

Фото: Anadolu

Туркиядаги ва мамлакатнинг хориждаги барча ваколатхоналаридаги давлат пайроқлари 12 февралга қадар туширилади.

Туркияда табиий офат қурбонлари сони 2921 кишига етган, 15 834 киши жароҳат олган.

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, Маръаш, Килис, Диёрбакир, Адана, Османия, Газиантеп, Шонлиурфа, Адияман, Малатья ва Хатайда 5606 та бино вайрон бўлган.

Туркия ҳукумати такрорий ер ости силкинишлари хавфи сабаб аҳоли уйларига қайтмасликка чақирган.

Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг маълум қилишича, вайроналар остидан ҳозирча 7 840 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. Октайнинг қўшимча қилишича, 338 минг киши ётоқхоналар ва университетларга жойлаштирилган.

Туркия жануби-шарқида 6 февраль тонгида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила мамлакатдаги 10 та шаҳарни, шунингдек, қўшни Суриянинг қатор ҳудудлари вайрон қилди. Al-Jazeera телеканалига кўра, Сурияда ҳалок бўлганлар сони 1444 кишини ташкил этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, Туркияда зилзила оқибатларини бартараф қилиши учун Ўзбекистон қутқарувчиларни юбориши ҳақида маълум қилинганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023