Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

Орол денгизининг суви қуриган тубида 2023 йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади, бунинг учун 25 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги агентлиги хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» барпо этилган. Жами 590,3 тонна, шундан 391 тонна маҳаллий аҳоли томонидан чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилган, 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилди ҳамда 635 нафар ишчи-ходимлар, 250 дона юқори унумли тракторлар ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилган.

«Ушбу барпо этилган ‘яшил қопламалар’ соҳа олимлари доимий мониторинг қилиниб, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда», — дейилади хабарда.

2023 йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади. Ушбу «яшил қопламалар»ни барпо этиш ва хатосини тўлдириш учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғларини жамғарилади. 100 гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилади.

Молиялаштириш манбаалари бўйича Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан 5 миллиард сўм, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан 5 миллиард сўм, Акциядорлик тижорат банкларидан 5 миллиард сўм, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратилади. Бундан ташқари, ўтган йиллардаги мавжуд қарздорликлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 5,5 миллиард сўм мақсадли маблағларни ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Аввалроқ Владимир Норов Вашингтонда Оролбўйи минтақаси учун маблағ йиғиш хайрия тадбирида қатнашгани, ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 миллион доллар ажратиши, Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва экотуризм зонасига айлантирилиши тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йил 23 февраль куни Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўргандиОрол денгизининг қуриган тубидан миллионлаб тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, катта ҳудудга тарқалар эди. Давлат раҳбари 2018 йили Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023