«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти томонидан инвестициявий лойиҳалар асосида янги гидроэнергетик қувватларни барпо этиш, хусусан, замонавий талаблар асосидаги янги гидроэлектр станцияларни қуриш, модернизация лойиҳаларини амалга ошириш, шу билан бирга, истиқболли саналган микро ва кичик ГЭСларни қуришга катта урғу берилмоқда. Бугун, 8 февраль куни Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида икки томонлама ҳамкорлик доирасида навбатдаги тадбир ўтказилди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Тадбирда Маданий алоқалар бўйича Ҳиндистон кенгаши президенти Доктор Винай Сахасравудхе, Миллий энергетика корпорацияси, Tehri Hydro Power Corporation ҳамда North-Eastern Electric Power Corporation Limited корпорациялари раиси ва бошқарувчи директори Шри Р.К. Вишной, MACLEC technical project laboratory pvt. LTD компанияси раиси Нараян Бхардвадж ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги делегация қатнашган.

Тадбирда тарихий келишувга эришилган. Ҳиндистоннинг MACLEC technical project laboratory pvt. LTD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, қуввати 50 МВт бўлган сув юзасида сузиб турувчи кинетик турбинали инновацион гидроагрегатларни Ўзбекистонга етказиш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу ҳамкорликнинг 1-босқичида гидроагрегатларнинг 60 фоизи маҳаллийлаштирилади ва гидроагрегатлар Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказилади. 2-босқичда ишлаб чиқариш 100 фоизи маҳаллийлаштирилади ва ҳиндистонлик инженер-муҳандислар республикамизда доимий ишлаши ва бизнинг маҳаллий мутахассисларимизни гидроагрегатларни ишлаб чиқаришга ўргатиш учун жалб қилинади.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Мазкур тадбирда MACLEC компанияси раиси Нараян Бхардвадж ҳамда Жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан ҳамкорликнинг истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтилган ҳамда ўзаро миннатдорчилик тилаклари билдирилган. Тадбир давомида томонлар ўртасида шартнома имзолаш маросими ўтказилган.

Ўтган 2022 йилнинг август ойида Ҳиндистоннинг MACLEC компанияси раҳбарлари билан гидроэнергетика соҳасида янги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида икки томонлама учрашув ўтказилган ҳамда Made in Uzbeistan миллий бренди асосида қуввати 500 кВт гача бўлган микроГЭСлар учун гидроагрегатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Натижада, тизим ташкилоти ҳисобланган «Сувсаноатмаш» АЖ заводи ҳамда Ҳиндистоннинг MACLEC компанияси ҳамкорлигида микроГЭСлар учун гидроагрегатлар «Маде ин Узбекистан» ўзбек бренди асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш борасида келишувга эришилган эди. Бу эса, ўз навбатида, хусусий инвесторлар томонидан микроГЭСларни қуришга ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида кичик ГЭС қурмоқчи бўлган тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб беради. ГЭС учун зарурий асбоб-ускуналарни юртимиздан арзон ва кафолатланган тарзда харид қилиниши имкониятини беради.

2023 йилнинг 23 январь куни Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган учрашувда жамият томонидан Ўзбекистондаги гидроэнергетик салоҳият, хусусан, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай дарё ва каналлар ҳақидаги маълумотлар, ҳинд компанияси томонидан эса замонавий технологик қурилмалар, хусусан, гидроагрегатлар борасида махсус тақдимот тақдим этилган эди. Натижада қисқа вақт ичида ҳар бир дарё ва каналлар учун индивидуал бўлган гидроагрегатлар моделлаштирилган, уларнинг номинал ўлчамлари ва қувватлари янги технологиялар ёрдамида аниқланган ва шу кунларда ишлаб чиқариш жараёнлари бошланади.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Шунингдек, Хитойнинг JINLUN компанияси билан қуввати 15 мегаваттгача бўлган гидроагрегатларни ишлаб чиқарувчи янги замонавий технологиялар билан жиҳозланган заводни қуриш бўйича ўзаро келишувга эришилган. 20 февралга қадар ушбу ҳамкорлик битими имзоланиши ва янги заводга тамал тоши қўйилиши режалаштирилмоқда.

«Умуман олганда, маҳаллийлаштириш доирасида самарали лойиҳалар асосида йўлга қўйилаётган, хорижий илғор тажриба асосида ишлаб чиқарилаётган янги қувват қурилмалари ва манбалари янги Ўзбекистон гидроэнергетик салоҳиятининг ортишига, тоза ва арзон электр энергия манбаини ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин оширилишига, янги иш ўринларининг яратилишига, том маънода, мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишига муҳим пойдевор бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил августда кичик ГЭСлар қуришдаги зарурий гидроагрегатлар Made in Uzbekistan миллий бренди асосида ишлаб чиқарилиши тўғрисида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023