Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

Туркманистондан газ етказиб берилишида узилиш бўлгани учун Ўзбекистон катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилгани ҳақидаги хабар асоссиз. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Туркманистон газ конида носозлик сабабли январь ойининг маълум кунларида етказиб берилмаган газ учун Ўзбекистон томони Туркманистондан катта миқдорда компенсация пули талаб қилгани мазмунида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди ҳамда фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни сўради.

«Шуни алоҳида таъкидлаймизки, Туркманистон томонидан Ўзбекистонга дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этилди. Ўз навбатида, Туркманистон томонидан тақдим этилган суюлтирилган газ яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади», — дейилади хабарда.

Turkmen.news порталининг хабар беришича, Ўзбекистон томони газ етказиб берилишида узилиш бўлгани учун Туркманистондан катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилган. Бироқ музокаралардан сўнг, Ўзбекистон томони етказилган зарар миқдорида суюлтирилган газ олишга рози бўлган. Туркманистон расмий матбуотида суюлтирилган газнинг бепул берилиши «қўшни давлатга дўстона ва биродарлик ёрдами» сифатида тақдим этилган. Манбанинг қайд этишича, Туркманистон томони Ўзбекистондан бу ҳаракатларга изоҳ бермасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига ва боз устига электр энергияси импортининг 20 фоизга қисқаришига сабаб бўлганди. Туркманистондаги энг йирик «Галқиниш» газ конида юз берган авария ва Ўзбекистонга газ етказиб беришнинг тўхтаб қолишида айбдор деб топилган мансабдор шахслар ҳибсга олинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023