Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

Февраль ойидан илк талабаларини қабул қилган Самарқанд халқаро технология университети сентябрь ойида ўзининг янги кампус биносига эга бўлади.

Замонавий услубда қурилаётган кампусда университетнинг ўсиб бораётган имкониятлари тўлиқ инобатга олинган. Ваҳоланки, ҳозирда бу ерда «Тадбиркорлик ва менежмент» ва «Ахборот технологиялари» бакалавриат таълим йўналишлари билан бир қаторда «Корея технология ва маданияти коллежи» ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Кампус биносининг қуриб битказилиши натижасида университет «Энергетика», «Тоғ-кон саноати», «Нефть ва газ муҳандислиги», «Яшил технологиялар», «Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат», «Саноат ва фуқаролик дизайни» ва бакалавриатнинг бошқа йўналишларига ҳам талабалар қабул қила бошлайди.

Замонавий университет тузилмаси ҳам фундаментал билимларга, ҳам тадбиркорликка бўлган эҳтиёжларга мослашувчанликка асосланган. Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60 сонли фармонига асосан Самарқанд халқаро технология университетининг ташкил этилишига ҳам айнан таълим ва ишлаб чиқаришнинг амалдаги уйғунлиги асос бўла олди.

Мазкур университетнинг ташкил этилиши давлат раҳбари томонидан 2026 йилгача Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасалари сонини камида 50 тага етказиш бўйича белгиланган мақсаднинг бир қисми ҳисобланади.

Кампуснинг қуриб битказилиши қисқа муддатларда, аниқроғи жорий йилнинг сентябрь ойига қадар якунланади. Унда замонавий, жаҳон талаблари даражасидаги кутубхона шунингдек, Тиллар маркази (Language Center), Ахборот технология маркази (IT Center), WIH Center (Самарқанд-Cалифорниа), шунингдек, абитуриентлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган Тайёрлов мактаби ва Ўзбек тили маданияти маркази каби бир қатор марказларни ташкил этиш учун тегишли аудиториялар ажратилади.

Кампусда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун замонавий ётоқхона биноси ҳамда уларнинг фаол ҳордиқ чиқариши мақсадида спорт иншоатларини яратиш ҳам кўзда тутилган.

Халқаро стандартлар ва методикалар асосида пухта ишланган таълим стратегияси замонавий муҳандис кадрларни тайёрлаш имконини беради. Шунингдек, кампусда яратилаётган шароитлар СХТУни Ўзбекистондаги нуфузли инновацион-технология университетлардан бирига айланишига замин яратади.

Таъкидланишича, ERIELL гуруҳи бошқаруви ҳамда Университет Васийлик кенгашининг раиси Бахтиёр Фозилов университетнинг илк студентлари бўлиш бахтига муяссар бўлганлар орасидан икки нафар энг юқори балл тўплаган ҳамда бир нафар кам таъминланган талабага махсус грант ажратган.

Аввалроқ Самарқанд давлат тиббиёт институтига университет мақоми берилгани, Ўзбекистонда университетларга қабул жараёни такомиллаштирилиши, Президент қарори билан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилиши тўғрисида хабар берилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023