Бугун оқшоми. Зилзиладан жабрланганларга ош тарқатган ўзбеклар, Тошкентда йўлга қўйилган бепул автобуслар ҳамда Туркияга юборилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги отряди

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ҳашаротлар сабабли Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда қамишзорлар ёқиб юборилди

Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда 8 февраль куни ёқиш ишлари олиб борилди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда амалга оширилган мазкур тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган.

Қорқалпоғистондаги июль воқеалари бўйича яна 3 нафар орган ходими қамоққа олинди. Шунингдек, Нукус воқеалари сабабли судланиб қамоқда вафот этган собиқ ИИБ ходимининг ўлими юзасидан маълумот берилди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари содир бўлган воқеалар бўйича яна 3 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов доирасида уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фото: Bugun.uz

Бундан ташқари, мустақил комиссия Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетовнинг 4 февраль куни тергов ҳибсхонасида вафот этгани юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаларини эълон қилди. Ўрганиш натижаларига кўра, Полат Шамшетов билан бир камерада бўлганлар билан суҳбатлашилганда Шамшетов кўп тамаки чеккани туфайли нафас олиши оғирроқ бўлиб қолганини ҳамда вафоэт этишидан олдин марҳум кўп безовталанган, тўсатдан уларнинг кўз ўнгида ҳушини йўқотганини маълум қилишган.

Маълум қилинишича, марҳумга нисбатан руҳий ёки жисмоний қийноқ қўлланилмаган.

Ўзбекистонда 10 февраль куни қор ёғиб, ҳарорат 7 даражагача совийди

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 10 февраль куни республиканинг Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қор ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд. Хусусан, Қамчиқ довони қор кўчиш хавфи борлиги сабабли вақтинчалик автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.

Тошкентда бепул автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш мақсадида 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ҳамда 8I, 9I, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food city савдо мажмуаси автошохбекатига қадар узайтирилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Шунингдек, «Food city савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати» йўналишида ҳаракатланувчи 6 та бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилди.

Шунингдек, бошқа хабарлар:

  • Тошкентда «Сув таъминоти» ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди;
  • Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган бухоролик йигит ушланди;
  • Интерпол қидирувига берилган эркак Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди;
  • Тошкентдан Хитойнинг Сиань шаҳрига тўғридан тўғри рейслар қайта тикланади.

Хўш, таҳликали дунёда нима гап?

Ўзбекистон Туркияга ҳарбий-тиббий отряд юборди. Мамлакатда зилзила сабабли вафот этганлар сони 16 мингдан ошди

Туркия жануби-шарқида 6 февраль куни эрталаб содир бўлган 7,8 балли зилзила оқибатида мамлакатда ҳалок бўлганлар сони сўнгги расмий маълумотларга кўра, 16 170 нафарга, жароҳатланганлар эса 64 194 нафарга етган. Ҳозирда зилзила содир бўлган жойларда қидирув-қутқарув амалиётларида 110 мингдан ортиқ киши ишламоқда, шунингдек, Туркияга бошқа мамлакатлардан 5 мингдан ортиқ қутқарувчилар ёрдамга келган. Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати ҳам Туркияни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Фото: Мудрфаа вазирлири

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Ўзбекистон Туркияга 9 февраль куни яна 71 кишилик қутқарувчилар гуруҳини юборди. Самолётда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилган. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳарбий-тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади. Бундан ташқари, Туркияда бўлиб турган ўзбекистонлик кўнгиллилар томонидан зилзиладан жабр кўрганларга ош ҳам тарқатилмоқда.

Юқоридаги хабарлардан ташқари, Kommersʼда эълон қилинган Туркияда юз берган кучли зилзиланинг мамлакат иқтисодиётига қанчалик ўз таъсирини ўтказиши ҳақида эълон қилинган мақолани ўқишни тавсия қиламиз (энг камида дайжест муаалифининг тавсияси).

Британия Украинага замонавий танкларни тезроқ етказиб беришга ваъда берди

Россия босқини бошлангандан бери илк бор Украина президенти Владимир Зеленский Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари самолётида Лондонга борди. Аэропортда Зеленскийни Британия бош вазири Риши Сунак кутиб олди. Зеленский Буюк Британияга ташрифи давомида Бош вазир Риши Сунак ва Британия монархи Чарлз III билан учрашди ҳамда Британия парламентида чиқиш қилди.

Фото: Telegram / Владимир Зеленский

Риши Сунакнинг сўзларига кўра, Британиянинг Challenger 2 танклари Украинага март ойида етказилади. Шунингдек, Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Британияга ўтган ҳафта Украинадан 10 мингга яқин ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун етиб келишган. Бундан ташқари, Сунак ва Зеленский украин ҳарбийлари малака ошираётган Англия жанубидаги Дорсет графлигида жойлашган ҳарбий базага ҳам ташриф буюрди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023