Интерпол қидирувига берилган эркак Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон ва АҚШда халқаро қидирувга берилган, терроризмда айбланган ўзбекистонлик эркакни қўлга олганди. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ушбу шахс Тошкентга олиб келинганини маълум қилди.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

«Ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириниб, халқаро экстремистик ташкилотга қўшилган ва у ерда террорчилик ҳаракатларини содир этиш ва тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларда иштирок этиб, ташкилот етакчиларидан бирига айланган айтилган», — дейилади хабарда.

Гумонланувчини қўлга олиш Тошкент ва Кишинёв Интерпол миллий марказий бюроларининг биргаликдаги ҳаракатлари ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилган. Молдованинг ваколатли органлари томонидан экстрадиция масаласи ижобий ҳал этилганидан сўнг қидирилаётган шахс суд олдида жавоб бериш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент вилоятида қидирувда бўлган 23 нафар шахс МДҲ давлатларидан экстрадиция қилингани маълум бўлганди. Шунингдек, Польша халқаро қидирувдаги икки эркакни Ўзбекистонга экстрадиция қилган, ўз навбатида Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинганди.

Январь ўрталарида Қозоғистон депутатлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони давом эттириш учун алмашиш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллаганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023