Ўзбекистондаги Saneg компанияси 2022 йилда қанча нефть қазиб олгани маълум бўлди

Ўзбекистондаги энг йирик нефть-газ компанияларидан бири Saneg («Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ) 2022 йилда 545 минг 440 тонна нефть қазиб олди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ундан олдинги йилги кўрсаткичдан 9,3 фоиз кўп.

Фото: Saneg

Компанияга кўра, 2022 йил давомида 16 та янги қудуқнинг бурғулашдан саноат мақсадларида фойдаланишга топширилиши, шунингдек, Андижондан Устюртгача бўлган 248 та қудуқда амалга оширилган геологик-техник тадбирлар (ГТТ) ўсишнинг асосий омиллари бўлган.

Компания мутахассислари ўтган йил давомида ўртача кунлик қазиб чиқариш ҳажмини суткасига 1494 тонна нефтга етказган. 2022 йилнинг шу давридаги натижалар 1 367 тоннани ташкил этган. 2022 йилда 59 та тугатилган қудуқ фойдаланишга топширилган бўлса, ундан олдинги йилнинг шу даврида бу кўрсаткич атиги 29 та қудуқ даражасида бўлган.

«Ўтган йили Saneg нефть-газ компанияси вертикал интеграциялашган нефть-газ компаниясини қуриш жараёнини якунлади. Хусусан, ФНҚИЗнинг ишлаб чиқариш занжиримизга интеграциялашуви ва савдо сегментини диверсификация қилиш шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси ўсиб бораётган Ўзбекистон иқтисодиётини сифатли ва арзон қайта ишланган маҳсулотлар билан таъминлашда бизга янада кўпроқ имтиёзлар берди», – дейди корхона бош директори Шокир Файзуллаев.

Шунингдек, 2022 йилда жами 691 минг тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилган, шундан 641 минг тоннадан ортиғи ички бозорга, 50 минг тоннадан кўпроғи ташқи бозорга йўналтирилган. Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши йўлида етказиб берилган асосий маҳсулотлар: дизель ёқилғиси – 282 минг тоннадан зиёд, бензин – 233 минг тоннадан ортиқ. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига барқарор юкланмани таъминлаш мақсадида хомашёнинг бир қисми ички ва ташқи бозордан харид қилинган.

Компания нефть мойлари ишлаб чиқаришни сезиларли даражада кўпайтириб, кўрсаткичларни 29 минг тоннага етказган, шу билан бирга, уларни халқаро АПИ стандарти асосида ишлаб чиқаришни ўзлаштирган.

Бугунги кунда компания нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 1 550 та харидор билан ҳамкорлик қилмоқда. Жумладан, уларнинг 1 минг 532 таси ички бозорда ва 18 таси – Ўзбекистондан ташқарида жойлашган. Хорижий компаниялар орасида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин: Aronis Petrochemical FZE (Дубай), DYM Resources (Германия), Duato Corporation (Буюк Британия), HILL (Қозоғистон), AZIA OIL, Elita Tichorat Ferrostal Limited MCHJ Kand (Тожикистон), Tecza Energia, NGSA Himbalt Trade OU (Польша), Prometey, Neftetrans, Vertex Oil Trade LTD, Gesanaster Sales (Қирғизистон), OGMA SSH FZ-LLC (Афғонистон), DYM Resources (Грузия).

«Компания Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. Биргина сўнгги икки йилда солиқ тўловлари қарийб икки баравар кўпайди – 2021 йилдаги 1,177 триллион сўмдан 2022 йилда 2,86 триллион сўмга етди. Шу даврда барча даражадаги буджетга жами 3,379 триллион сўм маблағ ўтказилди», — дейилади хабарда.

Нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида 2,7 миллиард доллар миқдорида инвестициялар жалб этилиши режалаштирилган. Шулардан бугунги кунга қадар Ўзбекистонда нефть қазиб олишни кўпайтириш учун 530 миллион доллардан ортиғи жалб қилинган.

Қайд этилишича, бизнесни рақамлаштириш нуқтаи назаридан, Saneg активларини ягона телекоммуникация маконига бирлаштириш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу қарорлар қабул қилиш тезлигини сезиларли даражада ошириш, конлардан тезкор хулосалар ва ҳисоботларни шакллантиришни таъминлайди. 2022 йилда «Янги Ўзбекистон» кони кенг полосали интернет билан таъминланди. ҲИЧКнинг 22 дан зиёд объектлари телекоммуникация ва мобил алоқа билан таъминланган.

Шу билан бирга, иш жойларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш, шунингдек, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш, меҳнат шароитларини давлат меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш чораларини кўриш мақсадида ҳисобот даврида 1500 дан ортиқ иш ўрни аттестациядан ўтказилган. Касбий касалликларнинг дастлабки шаклларини, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг саломатликка таъсирининг дастлабки белгиларини аниқлаш мақсадида корхона ходимлари учун 3 мингдан ортиқ бепул тиббий кўриклар ташкил этилган.

Бундан ташқари, «Асосий фондларни капитал қуриш» дастури бўйича 2022 йилда 162 та объект қурилиши якунланган, 896 миллиард 981 миллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган, бу 2022 йил учун белгиланган кўрсаткичларнинг 80 фоизини ташкил этади.

Хабарда таъкидланишича, 2022 йилда компанияда ёш мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Ҳисобот даврида мазкур йўналишда 1,351 миллиард сўмдан ортиқ сармоя киритилган.

Компанияда кадрлар малакасини ошириш бўйича узлуксиз ишлар доирасида Қаршидаги ўқув полигонида 441 киши турли мутахассисликлар бўйича ўқитилиб, махсус ўқитувчи-инструкторлар жамоаси шакллантирилган. Шу тариқа, нефть ва газ қазиб олиш операторларининг 60 фоиздан ортиғи имкон қадар реал шароитларда ўқув машғулотларини ўтаган.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Ҳужжат билан Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилган. Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархини оширадиган АЁҚШларни огоҳлантиргани, Ўзбекистонда биржада нархлар кескин ошишининг олдини олувчи тизим жорий этилиши тўғрисида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023