Тошкентда бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ҳамда 8I, 9I, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food city савдо мажмуаси автошохбекатига қадар узайтирилди.
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан 10 февраль кунидан бошлаб юқоридаги йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар ҳаракати ўзгартирилади.

Бундан ташқари, Food city савдо мажмуаси маъмурияти томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, «Food city савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати» йўналишида ҳаракатланувчи 6 та бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилди.
Аввалроқ Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилгани, шунингдек, Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олиниши ҳақида хабар берилганди.