11:49 | 10.02.23 206

Андижонда Қирғизистонга олиб ўтувчи иккита ноқонуний ер ости йўли топилди — видео

Туннеларнинг ҳар бирини баландлиги 1,5 метрни, узунлиги эса 150-200 метрни ташкил этади

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, 3-9 февраль кунлари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тезкор тадбирлар олиб борилган. Унда Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 сантиметр, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ 20 май куни ҳам Ўш вилояти Қорасув тумани Тельман қишлоғида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи ерости туннели топилганди. 4 июнь куни турар жой биносининг бетон қопламаси остидан икки мамлакатни боғлайдиган яна бир яширин ўтиш жойи аниқланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг июнида Қирғизистон билан чегарада яширин ерости йўллари қазиганларга суд ҳукми ўқилганди. Жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг ҳукмига кўра, қонунбузарларга нисбатан 6 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 309
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 230
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 440
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 398
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448