АҚШ ҳарбийлари Украинага HIMARS’дан фойдаланишда ёрдам бераётгани маълум бўлди

Украиналик ҳарбийлар HIMARS реактив залп ўт очиш ҳамда бошқа ракета тизимларидан зарбаларни амалга оширишда АҚШ ва унинг иттифоқчилари тақдим этаётган нишонлар маълумотларига таянмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетасида Америка ва Украинадаги амалдорларга таяниб, хабар берди.

Фото: Reuters

Нашр суҳбатдошларидан бирига кўра, Украина Қуролли Кучлари Европадаги америкалик ҳарбийлар тақдим этган «аниқ коодинаталарсиз деярли ҳеч қачон илғор тизимлардан фойдаланмайди». Украиналик амалдорларнинг ҳисоблашича, бу Вашингтонга Киев узоқ масафога мўлжалланган қуролларни етказиб беришда янада кўпроқ ишонч бағишлаши керак.

The Washington Post манбаси жараённи қуйидагича тасвирлаган: украин ҳарбий хизматчилари зарбалар бериладиган нишонларни аниқлайди, шундан кейин маълумот қўмондонликка юборилади ва ўз навбатида улар америкалик шерикларидан координаталарни янада аниқлаштиришни сўрайди. Таъкидланишича, АҚШ доим ҳам юборилган сўров бўйича маълумотларни тақдим этмайди — бу каби ҳолатда Америка юборган тизимлардан зарбалар берилмайди.

Нашрнинг қайд этишича, Украинага АҚШнинг тасдиқлови керак эмас, аммо украин ҳарбийлари «қимматбаҳо ўқ дориларни бекорга сарфламаслик» учун Америка томонидан аниқроқ координаталарни олишни маъқул кўрмоқда. Америкалик амалдорга кўра, АҚШ ҳарбийлари фақат «консультант сифатида» ҳаракат қилмоқда.

Пентагон вакили генерал Патрик Рейдернинг айтишича, АҚШ Украина ўзини ҳимоя қила олиши учун разведка маълумотларини беришини «аллақачон тан олган». Унинг таъкидлашича, украиналик ҳарбийлар нишонларни қидиради ва зарба бериш бўйича якуний қарорни қабул қилади, АҚШ эса «нафақат нишонларни тасдиқламайди, балки ишғол этиладиган нишонларни танловида ҳам иштирок этмайди».

Декабрь ойида Wall Steert Journal Пентагон Украинага HIMARS’нинг узоқ масофага мўлжалланган ракеталарни ота олмайдиган модификацияси етказиб берилаётганини ёзганди.

Аввалроқ Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмаганди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Нетаняхунинг сўзларига муносабат билдириб, «қурол-яроғ етказиб беришга бўлган барча уринишлар, ҳатто ниятлар даражасида бўлса ҳам, инқирознинг кучайишига олиб келишини» айтган.

Январда АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани маълум бўлганди. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олади. Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади. Украина узоқ масофага мўлжалланган ракеталарга муҳтож ва Ғарб ҳамкорларига бундай қуроллар мамлакат ташқарисидаги нишонларга қарши қўлланилмаслигига кафолат беришга тайёрлигини билдирган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023