Бугун оқшоми. Қамоққа олинган собиқ раҳбар, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида аниқланган махфий туннель ҳамда Жиззахга борган президент

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи ноқонуний туннеллар аниқланди

ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ерости йўллари аниқланди.

Аниқланишича, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрли иккита ерости йўллари мавжуд.

Фармацевтика агентлиги мансабдор шахслари қамоққа олинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Twitter

Хусусан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев қамоққа олинди. Шунингдек, «Док-1 Макс» ва «Амбранол» сиропининг ножўя таъсири сабабли «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида ҳам бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.

Мебель ишлаб чиқариш учун айрим хомашёлар олиб киришда бож ноль ставкаси қўлланилади, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари белгиланди

Президент қарори билан 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришдаги меъёр кўрсаткичи 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади. Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар чет элдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган мебель эҳтиёт қисмлари учун божхона тўловлари ундирилмайди.

Фото: Bugun.uz

Бундан ташқари, Президентнинг яна бир қарори билан тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари белгиланди. Фармон билан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бир йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади.

Шу билан бирга, ками даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди ҳамда бир қатор саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Президентнинг вилоятга ташрифи Пахтакор туманидаги майдони 100 гектар бўлган «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалигидан бошланди. Давлат раҳбари бу ерда енгил конструкциялардан қурилган, томига қуёш панеллари ўрнатилган уйни бориб кўрди ҳамда фермер оиласи билан суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев шу ернинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқотда ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, Президент шу кунни ўзида вилоятда ишга туширилган саноат корхоналари фаолияти билан ҳам танишди ҳамда корхоналарда маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Жиззахга ташриф давомида Қозон федерал университети филиалига ҳам борди.

Ўзбекистонда онлайн тарзда банк ҳисобрақамлари очишга рухсат берилади

Марказий банк «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномани Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказди. Унга кўра, Ўзбекистон фуқароларига 1 майдан бошлаб онлайн тарзда банк ҳисобварақларини очишга рухсат берилади. Шунингдек, янги қоидаларга кўра, ҳисобварақ очиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қоғозда сақламаслик ҳуқуқи берилмоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилда ойлик иш ҳақи ўртача 16 фоизга ошиши прогноз қилинди

Британия компанияси эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 2022 йил давомида 70 фоиздан ортиқ компания иш ҳақини 20 фоизгача кўтарган. Ҳисоботда айтилишича, сўнгги уч йилдан бери Ўзбекистондаги ходимларнинг иш ҳақи даражаси барқарор равишда ўсиб бормоқда. рогнозларга кўра, 2023 йилда республикада иш ҳақининг ўсиши бироз секинлашиши кутилмоқда. Хусусан, иш берувчилар ходимларига иш ҳақини 16 фоизга оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, бошқа хабарлар:

Хўш, оламда нима гап?

Туркманистон жануби-ғарбий қисмида дунёдаги энг фаол ва энг йирик лой вулқонларидан бири бўлган Оқпотловуқ отилишни бошлади.

Оқпотловуқ вулқонининг отилиш пайтида ер остидан тупроқ, сув, нефт, чўкинди жинслар аралашмасидан иборат лой отилиб чиқади, ҳавога водород сулфиди ҳиди тарқалмоқда. Мутахассислар ҳозирча вулқон отилишини хавфсиз деб баҳоламоқда ҳамда отилиш қачонгача давом этишини аниқ айта олишмаган.

Туркияда кейинги зилзила янада даҳшатли бўлиши мумкинлиги айтилди. Шунингдек, сейсмолог кейинги 5 йилда Ернинг сейсмик фаоллиги ошишини тахмин қилди ҳамда Афғонистон, Ҳиндистон ва Покистон ҳудудларидан бирида кучли ер силикиниши кузатилишидан огоҳлантирди

Истанбул техника университети қошидаги Евроосиё геофанлар институти профессори Окан Туйсузнинг сўзларига кўра, 2030 йилга қадар Истанбулда 7,6 магнитудали вайронкор зилзила содир бўлади. Профессор Туйсуз гапирган энг ёмон сценарий ҳолатида Истанбулнинг 40 фоиз ҳудуди вайрон бўлади, шаҳарга ёпириладиган цунами баландлиги эса етти метрга етади.

«Биз магнитудани биламиз. Биз жойини биламиз. Фақат айнан қачон юз беришини билмаймиз. Аммо 65 фоизли эҳтимолликка кўра, 2030 йилга қадар Истанбул 7,6 магнитудали зилзиладан жабр кўради. Бу жуда юқори эҳтимоллик», — деган у.

Шунингдек, Россия фанлар академиясининг геофизика хизмати директори техника фанлари доктори Юрий Виноградовнинг маълум қилишича, кейинги беш йил ичида ернинг сейсмик ҳолати кескин ўзгариши натижасида ер юзида тез-тез зилзилалар кузатила бошлайди. Унинг сўзларига кўра, сайёрадаги 9 балли силкинишлар ўртача 5-7 йилда бир марта, 8 баллиси эса йилига икки-уч марта содир бўлади.

Бундан ташқари, Туркиядаги кучли зилзила ҳақидаги прогнози ўзини оқлаган нидерланд сейсмолиги Франк Ҳугербитснинг фикрича, ердаги кейинчи 7,5 балли зилзилар Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон ҳудудларидан бирида кузатилади.

АҚШ украиналик ҳарбийларга россияликларнинг коодинаталарини бераётгани маълум бўлди

Украиналик ҳарбийлар HIMARS реактив залп ўт очиш ҳамда бошқа ракета тизимларидан зарбаларни амалга оширишда АҚШ ва унинг иттифоқчилари тақдим этаётган нишонлар маълумотларига таянмоқда.

Фото: Global Look Press

Америка ва Украинадаги амалдорларнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучлари Европадаги америкалик ҳарбийлар тақдим этган «аниқ коодинаталарсиз деярли ҳеч қачон илғор тизимлардан фойдаланмайди». The Washington Post’нинг хабар беришича, украиналик ҳарбийлар зарба бериладиган нишонларни аниқлайди ҳамда америкаликлардан координаталарни янада аниқлаштиришни сўрайди. Шунингдек, Пентагон вакили генерал Патрик Рейдернинг айтишича, АҚШ Украина ўзини ҳимоя қила олиши учун разведка маълумотларини беришини «аллақачон тан олган».

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023