Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram’даги аккаунтлари икки йиллик блокланишдан кейин қайта очилди

Meta компанияси икки йиллик блокланишдан кейин АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини қайта тиклаб берди, деб ёзади Reuters.

Фото: Reuters

Январь ойида Meta’нинг глобал масалалар бўйича президенти Ник Клегг собиқ президентга тегишли аккуантлар блокдан чиқарилиши режаси ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, блокдан чиқариш Трампнинг 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш режалари сабаб амалга оширилади.

Шу билан бирга, Клеггнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларнинг янги қоидалари сабаб АҚШ собиқ президенти бошқалардан кўра жиддийроқ жазога тортилади: агарда Трамп Meta қоидаларини бузадиган контентни эълон қилса, ушбу пост ўчириб ташланади, аккаунтнинг ўзи эса бир ойдан 2 йил муддатгача блокланади.

Обуначилари сони мос равишда 34 ва 23 миллион кишини ташкил этадиган Facebook ҳамда Instagram’га қайтиш-қайтмаслиги ҳозирча номаълум. Аввалроқ Twitter уни блокдан чиқарган, бироқ сиёсатчи ҳозирча у ерга ҳеч нима ёзгани йўқ. Шунингдек, 20 ноябрь куни Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск Трампнинг аккаунтини тиклаганлиги ҳақида хабар пайдо бўлганди. Унинг ўзи Twitter’га қайтмаслигини айтганди.

Twitter 2021 йил бошида унинг тарафдорлари томонидан Капитолийга қилинган ҳужумдан сўнг Дональд Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйганди. Трампнинг сўнгги твити ушбу воқеалардан икки кун ўтгач ёзилган. Унда Дональд Трамп сайланган Президент Жо Байденнинг инаугурациясига бормаслигини айтган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023