«Кейинги 5 йилда Ернинг сейсмик фаоллиги ошади» — эксперт

Кейинги беш йил ичида ернинг сейсмик фаоллиги ошади, бу эса зилзилаларнинг тез-тез содир бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг геофизика хизмати директори техника фанлари доктори Юрий Виноградов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сайёрадаги 9 балли силкинишлар ўртача 5-7 йилда бир марта, 8 баллиси эса йилига икки-уч марта содир бўлади. Аммо сўнгги тўрт йил ичида ернинг сейсмик фаоллиги жуда ҳам экстремал даражада юқори эмас.

«Охирги 30-40 йиллик ўртача кўрсаткичдан келиб чиқилса, келгуси беш йил зилзилалар частотаси мазкур ўртача кўрсаткичдан бироз юқорироқ бўлишига ишониш учун асослар етарли, демак, мос равишда зилзилалар сони кўпаяди», — дейди эксперт.

Олимлар энг кўп сейсмик фаол жойни айта олмайди. Бироқ дунёдаги сейсмик хавфли зоналар маълум ва у ерда ҳар доим бунга тайёр туриш керак. Россияда бу ҳудудлар Камчатка, Курил, Сахалин, Байкал, Олтой-Саян ўлкаси ва Кавказ тоғликларига тўғри келади.

Нидерланд сейсмолиги Франк Ҳугербитс эса сунъий йўлдош дастурий маҳсулотлари ва сезилар сезилмас астрономик ўзгаришларнинг чуқур таҳлиллари асосида келгусида 7,5 магнитудалик кучли зилзила ўчоғи Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон ҳудудларидан бирида кузатилишини прогноз қилган.

Фото: Ssgeos

«Албатта, бу прогноз. Олим ўзининг Twitter саҳифаларида жуда кўплаб шу каби прогнозларни жойлаган. Табиийки, жуда кўпи оқламаган, аммо Туркиядаги кучли зилзила ҳақидаги прогнози ўзини оқлагани учун кўпчилик унинг кутилмаларига эътибор қаратмоқда», — деб ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатли ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатгани, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакатда 7 кунлик мотам эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023