Ўзбекистонда 2024 йилгача мебель хомашёлари импортидан бож ундирилмайди

Президентнинг «Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар:

  • тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр кўрсаткичи 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;
  • йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • 1-иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Шунингдек, Президентнинг 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5155-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари қўлланилиши 2024 йил 1 январга қадар узайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон мебель корхоналари йил якунлари ва келгуси режаларини муҳокама қилингани ва ИКEА бренди остида Тошкент вилоятида мебел фабрикаси қурилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, мамлакатда 2020 йилда мебель маҳсулотлари экспорти қанчага ошгани ва уларни энг кўп экспорт қилган ҳудудлар ҳақида маълумот берилган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023