Россияда мигрантлар учун янги йиғим жорий этилиши мумкин
Мигрантларнинг Россияда қолиш шартларини кучайтириши мумкин. Илгари улар мамлакатда 180 кун ичида 90 кунгача қолиши мумкин эди. Энди бу муддатни бир йилгача узайтириш режалаштирилган. Расмийлар «миграция йиғими»ни ҳам жорий этиши мумкин.
Telegram’даги Baza каналининг маълумотларига кўра, мамлакат Ичи ишлар вазирлиги ҳозирда «Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги федерал қонунга ўзгартириш киритиш таклифини ишлаб чиқмоқда. Мигрантларга визасиз юриш бўйича янги қоидалар белгиланади: улар бир йил давомида Россияда 90 суткагача қолиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, визасиз мамлакатлардан келадиган мигрантлар учун «миграция йиғими»ни жорий этиш режалаштирилган — бу худди хорижлик виза учун тўлайдиган тўловга ўхшайди. Унинг миқдори ҳозирча белгиланмаган.
Ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклифлар келишиш учун бошқа идораларга юборилган.
Аввалроқ Москвада 2023 йилдан бошлаб мигрантлар учун патент нархи ойига 5900 рублдан 6600 рублгача оширилгани тўғрисида хабар берилганди. Патент нархининг ошиши муҳожирлар зиммасидаги солиқ юкини россияликларнинг тўловлари билан тенглаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, меҳнат патенти учун тўловлар бутунлай Москва бюджетига тушади, харажатларнинг ошиши Россия Федерацияси пойтахти даромадини 3 миллиард рублга оширилиши кутилмоқда. Шунингдек, декабрь ойида Москвада мигрантлар орасида инфекция тарқалишни бошлаганди.