Тошкентда ёғингарчилик туфайли янги тротуар ва велойўлаклар бузила бошлади — видео

Январь ойида кучли қор ёғиши ва аномал совуқдан сўнг Тошкентда янги тротуарлар ва велосипед йўлаклари шикастлана бошлади, деб хабар беради Gazeta.uz.

Фото: Gazeta.uz

Пойтахт марказидаги Шаҳрисабз кўчасида шу ҳафтада ободонлаштириш хизмати ходимлари бетон бўлакларини супуриб, тозалаган. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати нашр сўровига жавобан туман ҳокимликлари томонидан пиёдалар йўлаклари инвентаризациядан ўтказилиб, уларни капитал ва жорий таъмирлаш режаси тайёрлангани ҳақида маълумот берган. Об-ҳаво яхшиланиши биланоқ ишлар бошланиши кутилмоқда.

«Мутахассислар зарар миқдори ва таъмирлаш харажатларини ҳисоб-китоб қилишди. Ишлар кимнинг ҳисобидан амалга оширилиши — бюджетми ёки пудратчи — ҳозирча номаълум», — дея қайд этди матбуот хизмати.

Ёмғирдан кейин кўчаларда чуқурлар пайдо бўлгани ҳақидаги саволга жавобан шаҳар ҳокимлиги ҳар йили февраль ёки март ойларида кўчаларнинг йўл қисмини таъмирлаш бўйича ҳоким қарори чиқарилишини таъкидлаган. Ҳозирча бундай ҳужжат қабул қилингани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева республикадаги велосипед транспорти ҳаракати учун қилинаётган ишлар ва уларнинг ҳолатини танқид остига олганди. Сенат раисининг сўзларига кўра, пиёдалар ҳаракатланиши участкаларида велосипед учун йўлаклар ажратиш бўйича давлат стандарти жорий этилмаган. Шу сабабли айрим ҳудудларда барпо этилаётган велосипед йўлаклари талабларга мутлақо жавоб бермаслик ҳолатлари аниқланган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023