Bloomberg «Трампнинг рақиби» АҚШ президентлиги сайловларига тайёргарлик кўраётганидан хабар топди

Флорида губернатори ва Республикачилар партияси аъзоси Рон Десантис АҚШда 2024 йилда ўтказиладиган президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суришга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Bloomberg. Ҳозирча Десантис бу ҳақда расман эълон қилмаган.

Фото: Getty Images

Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, «парда ортида» Десантис ҳамда бир жамоа маслаҳатчилари ҳозирда сўровлар ўтказиб, президентлик кампаниясида иштирок этиш учун консультантларни қидирмоқда. Февраль ойининг охирги дам олиш кунлари Флорида штатидаги Палм-Бич шаҳридаги меҳмонхонада 150 га яқин донорлар, Республикачилар партияси раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари учун семинар режалаштирилган.

Десантиснинг жамоаси, шунингдек, Айова, Нью-Хэмпшир, Пенсильвания ва Жанубий Каролина каби штатларнинг республикачи губернаторлари роасидан ҳам ҳаммаслак изламоқда.

Bloomberg экспертлари Десантисни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга асосий рақиб дея ҳисоблаяпти. «Десантисда ҳозирданоқ кампания бошлашга сабаб йўқ. У машҳур ва пул тўлаш қобилиятига эга», — дейди Республикачилар партияси Миллий қўмитасининг собиқ сиёсий директори Майк ДюХейм. Унинг сўзларига кўра, Десантиснинг номзоди «Трампни ақлдан оздиради».

Рон Десантис 1978 йилда Жэксонвиллда дунёга келган. 2001 йилда Йель университетини аълога тамомлаган, бир йил Дарлингтон мактабида тарих ўқитувчиси бўлиб ишлаган, Гарвард юридик мактабига кириб, уни 2005 йили юриспруденция доктори даражасида тамомлаган. 2018 йил августда Десантис Флоридада ўтказилган губернаторлик сайловларида ғалаба қозонган ва штатнинг 46-губернаторига айланган.

Аввалроқ Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашиш учун ариза бергани, Трамп сайловда қатнашишига тўсқинлик қиладиган ягона сабабни айтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, декабрь охирларида Вакиллар палатасининг 2021 йили Капитолийга қилинган ҳужумни тергов қилаётган қўмитаси ўзининг якуний ҳисоботини эълон қилган ва Трампга давлат лавозимларида ишлашни тақиқлашини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп тарафдорлари 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб кирганди. Оқибатда беш киши, жумладан, бир полициячи ҳалок бўлган. АҚШ президенти Жо Байден буни қуролли қўзғолон деб атаган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023