ДХХ Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 11,4 кг гиёҳванд моддаларни мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида гиёҳванд моддалари билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Кадр: Telegram

Хусусан, ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро Ургут туманига бориб, 1992 йилда туғилган танишидан 1,916 килограмм опий моддасини олиб, ўзининг бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашинада доимий яшаш манзилига қайтиб кетаётган вақтида Булунғур туманида ушланган. Ундан гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга ушбу моддани берган фуқаронинг Ургут туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 7,331 килограмм опий моддаси борлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, ДХХ Навоий ва Жиззах вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро 469 грамм опий моддасини 8 минг долларига сотаётган вақтида ушланган.

Таъкидланишича, мазкур шахс муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, жазо муддатини ўтаган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у гиёҳвандлик моддасини Ургут туманида яшовчи 34 ёшли фуқародан 5 минг АҚШ долларига сотиб олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда Наманган шаҳрида яшовчи 41 ёшли аёл Бекобод шаҳрида ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 1,696 килограмм гашиш моддасини Наманган вилоятига етказиб бериш учун олиб, Оҳангарон шаҳрида Фарғона водийсига қатнайдиган автомашиналар тураргоҳига бораётган вақтида ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Аниқланишича, наркотик моддани Наманган вилоятининг Поп туманига олиб бориб, керакли жойда қолдириб кетиши учун аёлга 200 доллар берилган. Таъкидланишича, барча ҳолатда гиёҳвандлик воситалари мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйгани, Самарқандда 5 килограммга яқин гиёҳванд моддалар айланмаси тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги мактабларда таркибида гиёҳванд моддалари бўлган маҳсулотлар тарқатилаётгани айтилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023