ЖССТ Туркиядаги зилзиладан кейинги «иккиламчи ҳалокатдан» огоҳлантирди

Туркиядаги кучли зилзиладан омон қолганлар очиқ ҳавода ва «даҳшатли шароитда» қолган бўлиб, бу ер ости силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сонига тенг яна шунча қурбонларни юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг шу каби ҳодисалар билан шуғулланувчи департаменти вакили Роберт Холденга таяниб CNN хабар берди.

Фото: Getty Images

Унинг сўзларига кўра, омон қолганларнинг аксарияти сув, ёнилғи, электр энергияси, алоқа ва «ҳаёт учун муҳим» бошқа воситалардан узилиб қолган.

«Иккиламчи ҳалокат юзага келишининг ҳақиқий хавфи мавжуд ва жадаллик билан ҳаракат қилмасак ҳамда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмасак, у биринчи ҳалокатдан кўра кўпроқ инсонларга зарар етказиши мумкин», — дейди Холден.

Бундан ташқари, телеканалнинг қайд этишича, Туркия ва Суриянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида ҳаво ҳарорати доимгидан анча паст даражада экани вазиятни мураккаблаштирмоқда. Масалан, Ҳалабда жорий дам олиш кунлари 3 даража совуқни ташкил этган, одатда февраль ойида бу ерда ҳарорат 2,5 даража илиқ бўларди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида 20 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 80 мингдан зиёд фуқаро жабрланган. Мамлакатдаги 6,5 минг бино вайронага айланган. Сурияда эса қурбонлар сони 3553 кишини ташкил этмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1387 киши вафот этганини билдирган, яна 2166 киши Дамашқ назорати остида бўлмаган ҳудудларда ҳалок бўлган.

Шунингдек, Сурияда озиқ-овқат ва тоза сув етишмовчилиги сабаб эпидемия бошланиши мумкин. «Ҳозирда чора кўрмасак, миллионлаб инсонларга таъсир кўрсатадиган эпидемия бошланиши мумкин», — деганди UNICEF’нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий бўлинмаси вакили Аммар Аммар.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатгани, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакатда 7 кунлик мотам эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Экспертларнинг фикрича, Истанбулда 2030 йилга қадар магнитудаси 7,6 балли зилзила содир бўлади. «Биз магнитудани биламиз. Биз жойини биламиз. Фақат айнан қачон юз беришини билмаймиз. Аммо 65 фоизли эҳтимолликка кўра, 2030 йилга қадар Истанбул 7,6 магнитудали зилзиладан жабр кўради. Бу жуда юқори эҳтимоллик», — деган профессор Окан Туйсуз.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023