Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида Британия билан музокаралар ўтказилди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида (ИССВ) Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш жараёни доирасида Буюк Британия элчиси Тим Торлот ҳамда Британия Бизнес ва савдо департаменти мутахассислари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» агентлиги

ИССВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи аъзолари, шунингдек, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари иштирок этган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича, хусусан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги 6-йиғилишига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар бўйича Буюк Британия мутахассисларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилган.

«Шу билан бирга, Буюк Британиянинг Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнига техник кўмак кўрсатиш лойиҳаси доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди», дейилади хабарда.

Музокаралар якунлари бўйича келгусида ҳамкорликни давом эттириш ва икки томонлама музокаралар жараёнини жадаллаштириш бўйича аниқ қўшма чора-тадбирларни кўришга тайёрлик билдирилган.

Аввалроқ АҚШ Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлишда ёрдам бериши, Тожикистон Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлиш борасидаги тажрибасини таклиф қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, август бошида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида 5-йиғилиш бўлиб ўтганди. ЖСТга аъзо бўлиш доирасида фаол икки томонлама музокаралар ўтказиш, алоҳида қўшимча ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш каби 2022 йилнинг охиригача амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилан эди. Декабрь ўрталарида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни тезлаштирилиши маълум бўлганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023