«Ўзбекнефтгаз» биринчи марта «Барқарор ривожланиш ҳисоботи»ни эълон қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ PWC консалтинг компанияси билан ҳамкорликда биринчи марта 2021 йил учун Барқарор ривожланиш ҳисоботини (ESG) тайёрлади ва эълон қилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Маълумот учун, Global Reporting Initiative (GRI) ва Барқарор ривожланиш ҳисоб стандартлари кенгаши (SASB) стандартлари тизими асосида барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳисоботларни тайёрлаш замонавий компанияларни экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув вазифаларини ҳал қилишга жалб қилиш ва уларнинг маҳаллий, минтақавий ва глобал даражада барқарор ривожланишга қўшган ҳиссасини акс эттиришга қаратилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Барқарор ривожланиши тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб чиқишда асосий эътиборни қуйидаги учта тамойилга қаратган:

  • атроф-муҳитга масъулият билан ёндашиш;
  • ижтимоий масъулият;
  • корпоратив бошқарувнинг сифати.

Ҳисоботни тайёрлашда менежмент ва ривожланиш стратегияси, иқтисодий кўрсаткичлар, экологик қонунларга риоя қилиш, ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги каби муҳим мавзулар доирасида умумий кўрсаткичлар тўлиқ очиб берилган.

«100 та GRI кўрсаткичидан 97 таси, шунингдек, 12 та SASB кўрсаткичдан 9 таси тўлиқ ошкор қилинди. Кўрсаткичлар халқаро стандартларга мувофиқ тўлиқ очиб берилган бўлиб, бу ‘Ўзбекнефтгаз’ АЖнинг муваффақиятли ташкилий ишлари ва инвестицион жозибадорлигини таъкидлайди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ESG тамойилларини жорий қилиш компаниянинг жамиятга, шу жумладан, атроф-муҳит ва иқтисодиётга таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлашини англатади. Бу нафақат бутун иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашга ёрдам беради, балки компаниянинг молиявий бўлмаган хатарларини камайтиради, унинг барқарорлигини таъминлайди.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва геологик-техник тадбирларни амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг ҳолатини назорат қилиш ишлари давом этаётгани хабар қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023